нормативные документы РУС

                                                    «ТАСДИҚЛАНГАН»

                                                                       «O’ZVAGONTA’MIR»  АЖ

акциядорларининг

201_ йил «__» _____даги

умумий мажлисида

 

 «O’ZVAGONTA’MIR» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ

ДИВИДЕНД СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМИ

МУНДАРИЖА:

 

 

 

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР.....................................................................................3

2. ДИВИДЕНДЛАР МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ВА ҚЎШИБ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ  ...................………………………………….……….5

3. ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ.........................6

4. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛОВИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК.................................................................................................8

5. АХБОРОТЛАРНИ ОШКОР ЭТИШ ТАРТИБИ..................................................9

6. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР .........................……………………………. . ……...9

 

 

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. «O’ZVAGONTA’MIR» АЖ акциядорлик жамиятининг Дивиденд сиёсати тўғрисидаги ушбу Низоми (бундан буён матнда “Низом”) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, «O’ZVAGONTA’MIR»  акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – “Жамият”) устави, Корпоратив бошқарув Кодекси ва  Жамиятнинг бошқа ички ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.2. Жамиятнинг дивиденд сиёсати акциядорларнинг фаровонлигини ошириш ва Жамиятнинг капиталлашуви ўсишини таъминлашга қаратилган. Низом ўзининг акциядорларни ва бошқа манфаатдор шахсларни Жамиятнинг дивиденд сиёсати ҳақида хабардор қилиш мақсадига эга.

Мазкур Низом Жамият кузатув кенгашининг дивидендлар миқдори бўйича ҳамда акциялар ва уларни тўлаш тартиби ҳақида тавсиялар ишлаб чиқиш борасидаги ёндашувини белгилаш учун мўлжалланган.

Агар Жамият акциядорларига дивидендлар тўлаш билан боғлиқ қайсидир масалалар Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларининг ҳимояси тўғрисида”ги Қонуни нормалари билан, Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий ҳужжатлари билан Жамият устави ва ушбу Низом билан тартибга солинмаган бўлса, ундай тақдирда улар акциядорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш заруратидан келиб чиқиб ҳал қилинмоғи лозим.

1.3. Жамият капиталлашувнинг ўсишига акциядорларнинг Жамият акцияларидан даромадлар чиқариш бўйича мулкий манфатларини қондиришнинг асосий усули сифатида қарайди. Дивиденд сиёсати Жамият томонидан олинган фойданинг истеъмол қилинадиган ва акцияларнинг бозор баҳосини ошириш мақсадида капиталлаштириш ўртасидаги нисбатни мақбуллаштиришдан иборат.

1.4. Жамиятнинг дивиденд сиёсати қуйидаги асосий тамойилларга асосланади:

- шаффофлик тамойили, бунда дивиденд сиёсатини амалга оширишда иштирок этаётган томонларнинг мажбуриятлари ва жавобгарлиги тўғрисидаги, шу жумладан, дивидендлар тўлови ва миқдори хусусида қарор қабул қилиш тартиби ва шартлари борасидаги ахборотларни аниқлаш ва ошкор этиш назарда тутилади;

- ўз вақтидалик тамойили, дивиденд тўловларини амалга ошириш чоғида вақт чегараларини ўрнатишни назарда тутади;

- асосланганлик тамойили, бу дивидендлар тўлови ва миқдори тўғрисидаги қарор, фақат Жамият томонидан тараққиёт режалари ва унинг инвестициявий дастурларини инобатга олган ҳолда, ижобий молиявий натижаларга эришилган тақдирдагина қабул қилиниши мумкинлигини англатади;

- адолатлилик тамойили, акциядорларнинг дивидендлар тўлови, миқдори ва тўлаш тартиби тўғрисида қабул қилинадиган қарорлар борасидаги ахборотларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларини таъминлашни англатади;

- изчиллик тамойили, дивиденд сиёсати процедуралари ва тамойилларининг ижро этилишини англатади;

- ривожланиш тамойили, корпоратив бошқарув процедураларини яхшилаш ва Жамиятнинг стратегик мақсадлари ўзгариши муносабати билан унинг қоидаларини қайта кўриб чиқиш доирасида дивиденд сиёсатини доимий такомиллаштиришни кўзда тутади;

- барқарорлик тамойили, Жамиятнинг дивиденд тўловларининг турғунлик даражасини таъминлашга интилишини англатади.

1.5. Жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул (эълон) қилиш Жамиятнинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

1.6. Эълон қилинган дивидендларни тўлаш Жамиятнинг мажбурияти ҳисобланади.

Дивидендларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар (шу жумладан, солиқларни ҳисоблаш ва ушлаб қолиш, дивидендларни кўчириш харажатлари, почта харажатлари), бошқарув органларининг, шу жумладан, Жамиятнинг Ижроия органларининг қарори билан дивидендлар олувчи акциядорнинг зиммасига юклатилиши мумкин эмас. Жамият ушбу мажбуриятни бажармаганлик учун акциядорлар олдида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўлади.

1.7. Қуйидаги акциялар бўйича дивидендлар ҳисобланмайди ва тўланмайди:

- муоамалага чиқарилмаган (жойлаштирилмаган);

- Жамият балансига сотиб олинган ва/ёки пул тўлаб қайтариб олинган;

- Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида кўзда тутилган бошқа ҳолларда.

1.9. Жамият қуйидаги акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул (эълон) қилиш ҳуқуқига эга эмас:

- Жамиятнинг жами устав жамғармаси тўлиқ тўлангунга қадар;

- Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларининг ҳимояси тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига биноан пул тўлаб қайтариб олиниши лозим бўлган акциялар тўлиқ пул тўлаб қайтариб олингунга қадар;

- агар бундай қарор қабул қилинадиган кунда Жамият синганлик (банкротлик) аломатларига жавоб берса ёки кўрсатиб ўтилган аломатлар Жамиятда дивидендлар тўланиши натижасида юзага келадиган бўлса;

- агар бундай қарор қабул қилинадиган кунда Жамиятнинг соф активлари қиймати унинг устав жамғармаси ва захира жамғармасидан кам бўлса ёхуд уларнинг миқдоридан бундай қарор қабул қилиш натижасида озаядиган бўлса;

- қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолларда.

2. ДИВИДЕНДЛАР МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ВА ҚЎШИБ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ

2.1. Жамият жойлаштирилган акциялар бўйича молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойлиги натижалари бўйича ва (ёки) молиявий йил натижалари бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул (эълон) қилиш ҳуқуқига эга.

Молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойлиги натижалари бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарор (эълон) тегишли давр якунлангандан кейинги уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.

Жамиятнинг дивидендлари фақат Жамиятнинг тегишли давр натижалари бўйича олинган фойдасидан, Бухгалтерлик ҳисоби Миллий стандартларига (БҲМС) мувофиқ солиқ ундирилгандан сўнг тўланади.

2.2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳар бир тоифадаги акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул (эълон) қилади. Жамиятнинг Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишига акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби юзасидан тавсиялар тақдим этади. Дивидендлар миқдори Кузатув кенгаши томонидан тавсия этилганидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

2.3. Дивидендлар тўлаш ҳақидаги қарор (эълон) билан қуйидагилар аниқланиши лозим:

− акцияларнинг улар бўийча дивидендлар тўланадиган (эълон қилинадиган) тоифаси (тури)ни;

− муайян тоифадаги битта акцияга тўланадиган ҳисобдан келиб чиққан ҳолда дивиденд миқдорини;

− дивидендлар тўлаш муддати ва тартибини.

Дивидендлар тўланиши чоғида акциядорлардан ҳеч қайси тўлов муддатлари бўйича устунликка эга бўлмайди.

2.4. Акциядорлар йиғилишига барча турдаги акциялар бўйича тавсия этиладиган дивидендлар миқдори Кузатув кенгаши томонидан қуйидаги омиллардан келиб чиққан ҳолда белгиланади:

- тегишли давр учун солиқлар ундирилгандан сўнг Жамият ихтиёрида қоладиган БҲМС бўйича соф фойда миқдорини;

- келгуси даврлар учун Жамиятнинг молиявий-хўжалик режасини;

-  Жамиятнинг тегишли давр охирида муомалада бўлган воситалари тузилишини;

- Жамиятнинг тегишли давр охиридаги қарз юкини.

2.5. Тавсия этиладиган дивидендлар миқдорини аниқлаш чоғида Кузатув кенгаши Жамиятнинг келгуси даврларга мўлжалланган молиявий-хўжалик режаларини, Жамиятнинг муомалада бўлган воситалари ва мажбуриятларининг жорий ва истиқболдаги ҳолатини эътиборда тутмоғи лозим. Жамият акциядорларининг Умумий йиғилишига Кузатув кенгаши томонидан тавсия этиладиган дивидендлар тўлови, Жамият томонидан келгуси даврлар учун тасдиқланган молиявий-хўжалик режасида кўзда тутилмаган қўшимча қарзга оид молиялаштиришлар жалб этилишига олиб келмаслиги лозим.

3. ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ

3.1. Жамият дивидендларни пул воситалари билан ёки тўловнинг бошқа қонуний воситалари билан ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўлайди. Эълон қилинган дивидендлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўланади ёки акциядор - Ўзбекистон Республикаси норезидентнинг ёзма талаби бўйича Жамият унга қўшиб ҳисобланган дивидендларнинг эркин конвертацияланадиган валютага конвертациясини, маблағларни акциядор-норезидент томонидан тақдим этилган банк ҳисобварағига ўтказган ҳолда, амалга оширишга мажбур.

Дивидендларни тўлаш муддати акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади, бироқ умумий йиғилиш томонидан дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 60 кундан ошмаслиги лозим.

Башарти агар Жамиятнинг қимматли қоғозлари эгалари қўшиб ҳисобланган дивидендларни акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда ололмаган бўлсалар, Жамият бундайин (олинмай ётган) дивидендларни тўлашда давом этади. Олинмай ётган дивидендларни тўлаш даври Жамият томонидан эълон қилинган дивидендларни тўлаш бўйича мажбуриятини ижро этиш муддати тугаган санадан бошлаб уч йилдан ошмаслиги лозим. Олинмай ётган дивидендлар учун фоизлар қўшиб ҳисобланмайди ва тўланмайди.

3.2. Жамиятнинг ўз функциялари қаторида акциядорлар билан ишни ташкил этиш ва олиб боришга масъул бўлган таркибий бўлинмаси Жамиятнинг бухгалтерияси билан биргаликда Жамият томонидан дивидендларни тўлаш бўйича ушбу Низомда кўзда тутилган барча тадбирларни тайёрлаш, мувофиқлаштириш ва ўтказишни амалга оширади.

3.3. Ҳар қандай акциядор Жамиятга ёки Рўйхатга олувчига ўзининг дивиденд олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатига қўшилган/қўшмаганлиги юзасидан ҳамда акциялар бўйича дивидендларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби, дивидендлар сумасини қўшиб ҳисоблаш ва солиққа тортиш тартиби тўғрисида, тўлаш шартлари хусусида ахборот тақдим этиш сўрови билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Жамиятга сўров келиб тушган тақдирда у сўров келиб тушган кундан бошлаб етти иш куни ичида акциядорга жавоб тайёрлайди ва агар ахборот олишнинг ўзгача тарзи кўрсатилмаган бўлса, унинг почта манзилига жўнатади.

3.4. Жамиятнинг акциялари бўйича дивидендлар олиш ҳуқуқига Жамият акциядорларининг тегишли дивидендлар тўлови ҳақидаги қарор (эълон) қабул қилинувчи умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати тузиладиган санада тузилган рўйхатга киритилган шахслар эга. Дивидендлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатини тузиш учун акцияларнинг номинал эгаси, ўзи уларнинг манфаатлари йўлида акцияларга эгалик қилаётган шахслар ҳақидаги маълумотларни тақдим этади. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик чоғида  акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатини тузиш муддатини Жамиятнинг кузатув кенгаши белгилайди.

3.5. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг, Жамиятнинг фармойишига биноан реестр эгаси (Рўйхатга олувчи) томонидан қимматли қоғозлар бўйича даромадлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати тузилади.

3.6. Акциялар эгаларининг – мижозларнинг, номинал эгаларнинг ва эътимодли бошқарувчиларнинг рўйхати – алоҳида тузилади ҳамда номинал эгалар ва эътимодли бошқарувчиларнинг ҳисобига рўйхатга олинадиган акциялар мулкдорлари ҳақидаги ҳамда уларга дивидендлар ўтказиш учун зарур реквизитлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлади.

Ўз мижозлари бўйича тақдим этилган маълумотларнинг тўрилиги учун жавобгарлик номинал эгалар ва эътимодли бошқарувчилар зиммасида бўлади.

3.7. Акциялар ҳиссали мулкчиликда бўлган тақдирда, дивиденд акциядорлар ўртасида, Рўйхатга олувчида мавжуд ҳужжатларга мувофиқ, уларнинг улушига мутаносиб равишда тақсимланади.

3.8. Жисмоний шахсларга – акциядорларга  дивидендлар тўлови нақд пул маблағлари билан, нақд пулсиз тартибда ёки почта орқали кўчириш йўли билан амалга ошири.

3.9. Дивидендлар нақд пулсиз тартибда тўланган тақдирда ўзининг банк маълумотларини акциядорлар реестрида ўз вақтида ва тўлиқ фаоллаштириш акциядорнинг – жисмоний шахснинг мажбурияти ҳисобланади.

Долзарб банк реквизитлари акциядор томонидан реестрга акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати тузиладиган санадан кечикмасдан тақдим этилиши лозим. Долзарб банк реквизитлари мавжуд бўлмаган тақдирда бундай акциядорга ўз вақтида тўланмаган дивидендлар учун Жамият жавобгар ҳисобланмайди.

3.10. Юридик шахслар – акциядорларга дивидендлар тўлаш нақд пулсиз тартибда амалга оширилади. Ўзининг банк маълумотларини акциядорлар реестрида ўз вақтида ва тўлиқ фаоллаштириш акциядорнинг – юридик шахснинг мажбурияти ҳисобланади.

Долзарб банк реквизитлари акциядор томонидан реестрга акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати тузиладиган санадан кечикмасдан тақдим этилиши лозим. Долзарб банк реквизитлари мавжуд бўлмаган тақдирда бундай акциядорга ўз вақтида тўланмаган дивидендлар учун Жамият жавобгар ҳисобланмайди.

3.11. Башарти агар акциядор ўзининг банк реквизитларини ёки дивидендларни ўтказиш манзилини нотўғри кўрсатган бўлса ёки кўрсатиб ўтилган реквизитлар ҳақида Жамиятга хабар бермаган бўлса ёхуд улар ҳақида ўз вақтида хабар қилмаган бўлса, булар туфайли акциядорга етказилган зарарлар учун Жамият жавобгар ҳисобланмайди. Ушбу бандда кўрсатилган сабаблар туфайли акциядорнинг айби билан нотўғри ўтказилган дидвидендлар суммаси Жамиятга қайтарилгандан сўнг, уларни акциядорга аниқлаштирилган реквизитлар бўйича такрорий ўтказиш уларни қайтариш ва такрорий ўтказиш учун кетган харажатлар ушлаб қолинган ҳолда амалга оширилади.

3.12. Жамият акциядорларга ўзларига тегишли акциялар бўйича даромадларни тўлаш чоғида солиқ агенти ҳисобланади ва қўшиб ҳисобланган дивидендларни тўлашни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ қимматли қоғозлардан олинадиган даромадлар учун ўрнатилган солиқларни ушлаб қолган ҳолда амалга оширади. Ўзига нисбатан солиққа тортишнинг стандарт ставкалари қўлланилмайдиган акциядор, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатларни Жамиятга (унинг тарафидан жалб этилган Тўлов агентига) тақдим этади. Агар акциядорга нисбатан қўлланиладиган солиқ ставкалари тўғрисидаги маълумотлар Жамиятга (Тўлов агентига) унга дивидендлар тўлангандан сўнг келиб тушган бўлса, ортиқча тўланган солиқни қайтариш  Жамият (Тўлов агенти) томонидан амалга оширилмайди.

4. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛОВИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

4.1.Жамият ҳар бир турдаги акциялар бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлашга мажбур.

4.2. Жамият акциядорларига дивидендларни тўлиқ ва ўз вақтида тўлаш учун Жамиятнинг Ижроия органи (Бошқаруви) жавобгар ҳисобланади. Ижроия органнинг ҳаракатлари устидан назорат Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан Тафтиш комисияси билан биргаликда амалга оширилади.

4.3. Қўшиб ҳисобланган дивидендлар тўловини таъминлаш мақсадида Кузатув кенгаши ўз мажлисларида дивидендлар тўловининг бориши ҳақидаги масалани кўриб чиқади. Жамият Ижроия органининг айби билан дивидендлар тўлиқ ёки ўз вақтида тўланмаган тақдирда Кузатув кенгаши айбдор шахсларнинг жавобгарлиги чораларини белгилайди ва тегишли санкциялар қўллайди ёки уларни қўллашни бошлайди.

4.4. Жамият томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, акциядорлар ҳар бир турдаги акциялар бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлашни суд тартибида талаб қилишга ҳақли.

4.5. Жамиятнинг Рўйхатга олувчисига ўз банк реквизитларини ва почта манзилини ҳамда улардаги ўзгаришларни ўз вақтида хабар қилган акциядорга дивидендлар тўлиқ ёки ўз вақтида тўланмаган тақдирда, Жмият ва Рўйхатга олувчи амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.

4.6. Жамиятнинг Рўйхатга олувчисига ўз банк реквизитларини ва почта манзилларини ёки ўз маълумотларидаги ўзгаришларни ўз вақтида хабар қилмаган акциядорларга эълон қилинган дивидендларни тўламаганлик (ўз вақтида тўламаганлик) учун Жамият жавобгар ҳисобланмайди.

4.7. Дивидендлардан солиқ ушлаб қолиш ва ўтказиш юзасидан Жамият зиммасига юклатилган солиқ агенти мажбуриятларини бажармаганлик ёки муносиб тарзда бажармаганлик учун Жамият Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавоб беради.

5. АХБОРОТЛАРНИ ОШКОР ЭТИШ ТАРТИБИ

5.1. Ушбу Низом ҳамда унга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар Жамият томонидан Жамиятнинг интернет тармоғидаги веб-сайтида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган муддатларда ошкор этилади.

5.2. Жамият акциядорларнинг умумий йиғилиши натижалари бўйича ахборотни аҳамиятли фактлар тўғриси хабарлар шаклида қонунчиликда кўзда тутилган муддатларда ошкор этади.Якорь: #

5.3. Жамият томонидан дивидендлар тўлаш бўйича ўз мажбуриятларини ижро этганлик фактига доир тегишли ахборотни Жамият аҳамиятли фактлар тўғриси хабарлар шаклида қонунчилик томонидан ўрнатилган муддатларда ошкор этади.

6. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

6.1. Ушбу Низом Жамият Кузатув кенгашининг, унинг мажлисда иштирок этаётган ёки сиртдан овоз беришда иштирок этаётган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинган қарорига биноан тасдиқланади.

6.2. Мазкур Низомга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар Жамият Кузатув кенгашининг, унинг мажлисда иштирок этаётган ёки сиртдан овоз беришда иштирок этаётган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинган қарорига биноан тасдиқланади.

6.3. Башарти агар мазкур Низомнинг айрим моддалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан ва/ёки Жамият Устави билан зид келиб қолса, ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ҳамда Низомга тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар мазкур моддалар билан тартибга солинувчи масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига ва/ёки Жамият Уставига таяниб иш кўриш жоиз.

«ТАСДИҚЛАНГАН»

                                                                               O’ZVAGONTA’MIR АЖ

акциядорларининг

201_ йил «__» ___даги

умумий мажлисида 

 

 

O’ZVAGONTA’MIR ИЧКИ НАЗОРАТ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМИ

 

МУНДАРИЖА:

 

 

 

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР ……………………………………………………..3

2. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИ ТАВСИФИ ВА МАҚСАДЛАРИ .............….3

3. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИНГ ИШЛАШ ТАМОЙИЛЛАРИ ..........…4

4. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ …………….5

5. ИЧКИ НАЗОРАТ УЧУН ЖАВОБГАР ОРГАНЛАР ВА ШАХСЛАР..........6

6. ИЧКИ НАЗОРАТ ПРОЦЕДУРАЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ.......…………….8

7. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР ..........................…………………………..…………9Якорь: #

 

 

Якорь: #

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1.  АЖакциядорлик жамиятининг Ички назорат тўғрисидаги ушбу Низоми (бундан буён матнда – “Низом”) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, O’ZVAGONTA’MIR акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – “Жамият”) устави, Корпоратив бошқарув Кодекси ва  O’ZVAGONTA’MIR АЖнинг бошқа ички ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.2. Мазкур Низом ички назорат тизимининг мақсади ва вазифаларини, унинг ишлаш тамойилларини ҳамда Жамият АЖнинг ички назорат учун жавобгар органлари ва шахсларини белгилайди.

1.3. Ушбу Низомга барча ўзгартириш ва қўшимчалар АЖ Кузатув кенгашининг қарорига биноан киритилади.

Якорь: #

2.1. Ички назорат – бу Жамият АЖнинг фаолиятига ўрнатилган ва рискларни бошқариш жараёнлари самарадорлигини оширшга, Жамият АЖнинг мақсадларига эришишга нисбатан қуйидаги соҳаларда асосланган ва етарли тасдиғини қўлга киритиш мақсадида янада мақбул тарзда назорат қилиш ва корпоратив бошқаришга қаратилган узлуксиз амал қилувчи жараён:

- ишлаш, фойда олиш ва активларни ҳимоя қилиш самарадорлиги даражасини қўшган ҳолда фаолиятининг самарадорлиги ва унумдорлиги;

- молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ва шубҳасиз тўғрилиги;

- қабул қилинадиган, фаолиятни тартибга солувчи қонунчилик ва ҳуқуқ нормаларига мослиги.

2.2. Ички назорат тизими – бу Жамиятда ташкил этилган, ички ҳужжатлар билан тартибга солинувчи ташкилий тузилма ва Кузатув кенгаши, раҳбарият ҳамда барча даражалардаги ва барча функциялар бўйича бошқа ходимлар томонидан амалга ошириладиган, назорат чоралари, ички назорат процедуралари ва усуллари мажмуи.

2.3. Ички назорат процедуралари – бу АЖ Тафтиш комиссияси томонидан,  АЖ Кузатув кенгаши томонидан, АЖ Ижроия органи (Бошқаруви) томонидан ҳамда Жамият АЖнинг ички назоратни амалга оширишга вакил этилган бўлинмалари (бундан буён - АЖбўлинмалари) томонидан амалга ошириладиган ва молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошириш чоғида қонунчиликка ва Жамият АЖнинг ички ҳужжатларига хилофликларни аниқлашга, Жамият томонидан қўйилган мақсадларга эришиш самарадорлигини баҳолашга ҳамда ички назорат субъектларининг ички назорат процедураларини амалга ошириш жараёнида бир-бирлари билан ўзаро ҳамкорлигига  қаратилган чора-тадбирлар мажмуи.

2.4. Ички назоратнинг асосий мақсади Жамият ўз олдига қўйилган фаолияти мақсадларига айниқса самарали тарзда эришаётганлигига оқилона ишонч ҳосил қилишдан иборат.

2.5. Ички назорат қуйидагиларни тезкор режимда таъминлашга даъват этилган:

2.5.1. активларининг бутлиги, АЖресурсларидан тежамкор ва самарали фойдаланиш;

2.5.2. амалдаги қонунчиликка, Жамият АЖнинг ички сиёсати, стандартлари ва процедураларига риоя этиш;

2.5.3. АЖ бизнес режаларининг бажарилиши;

2.5.4. АЖнинг бухгалтерлик ёзувлари, молиявий ҳисоботлари ва бошқаришга оид ахборотларнинг тўлиқлиги;

2.5.5. рисклар АЖфаолиятида юзага келиши чоғида, уларни аниқлаш, идентификациялаш ва таҳлил этиш;

2.5.6. АЖ фаолиятидаги, ўз ичига рискларни бошқариш бўйича, улар томонидан максимал зиён етказилиши пайтига қадар ўз вақтида ва мос қарорлар қабул қилишни олувчи, рискларни режалаштириш ва бошқариш;

2.5.7. АЖнинг ишчан доираларда ва истеъмолчилар орасида яхши обрў-эътиборини қозониш ва бой бермаслик.

Якорь: #ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИНГ ИШЛАШ ТАМОЙИЛЛАРИ

3.1. Жамиятда ички назорат тизими қуйидаги тамойиллар асосида қурилади:

3.1.1. Узлуксиз ишлаб туриш - ички назорат тизимининг доимий ва муносиб тарзда ишлаб туриши Жамиятга меъёрлардан ҳар қандай оғишларни ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг келгусида юзага келишининг олдини олиш имконини беради;

3.1.2. Ички назорат тизими барча иштирокчиларининг ҳисобдорлиги – ҳар бир шахс томонидан назорат функцияларининг бажарилиши сифати ички назорат тизимининг бошқа иштирокчиси томонидан назорат қилинади;

3.1.3. Мажбуриятларнинг тақсимланиши – Жамият назорат функцияларининг бир-бирини такрорлашига йўл қўймайди ҳамда мазкур функциялар ходимлар ўртасида шу тариқа тақсимланмоғи лозимки, айнан бир шахс муайян активлар билан операцияларни тасдиқлаш, операцияларни ҳисобга олиш, активларнинг бутлигини таъминлаш ва уларнинг инвентаризациясини ўтказиш функцияларини бирлаштира олмасин;

3.1.4. Операцияларни муносиб тарзда маъқуллаш ва тасдиқлаш – Жамият барча молиявий-хўжалик опреацияларини вакил этилган шахслар томонидан уларнинг тегишли ваколатлари доирасида тасдиқлаш тартибини ўрнатишга интилади;

3.1.5. АЖнинг кундалик ички назоратни амалга оширувчи бўлинмасининг ташкилий холислигини таъминлаш ҳамда унинг Кузатув кенгаши олдида бевосита функционал ҳисобдорлиги;

3.1.6. Жамиятда ишлайдиган барча ички назорат субъектларининг назорат функцияларини муносиб равишда бажариш учун жавобгарлиги;

3.1.7. Ички назоратни АЖбарча бўлинмалари ва хизматларининг аниқ равшан ўзаро ҳамкорлиги асосида амалга ошириш;

3.1.8. Доимий ривожланиш ва такомиллашиш – Жамият ички назорат тизимига, у янги масалаларни ҳал этиш заруратини ҳисобга олган ҳолда мослаштирила олиши, мазкур тизимни ўзи кенгайтира ва такомиллаштира олиши учун мослашувчан ростлаш шароитларини таъминлашга интилади;

3.1.9. Оғишлар тўғрисидаги хабарларни ўз вақтида етказиш – Жамиятда тегишли хабарларни оғишларни бартараф этиш борасида қарорлар қабул қилишга вакил этилган шахсларга етказишнинг максимал қисқа муддатлари ўрнатилган;

3.1.10. Ички назорат тизимининг мураккаблик даражаси ва назорат қилинадиган объектнинг мураккаблик даражаси ўртасидаги ўзаро мутаносиблик;

3.1.11. АЖнинг назорат йўлга қўйиладиган фаолияти соҳаларидаги муҳимликларни аниқлаш – ички назорат тизими билан қамраб олинадиган стратегик йўналишлар, гарчи уларнинг ишлашини (“чиқимларнинг – иқтисодий самарага” нисбати) ўлчаш қийин бўлса ҳам, ажратилади;

3.1.12. Турли хилдаги объектлар устидан ички назоратнинг комплекс характери.

Якорь: #ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ

4.1. Ички назорат тизими ўз ичига қуйидаги бир-бири билан ўзаро боғлиқ таркибий қисмларни олади:

4.1.1. Ўз ичига компания ходимларининг ахлоқий қадриятлари ва комптентлигини, идора этиш сиёсатини, раҳбарият томонидан ваколат ва масъулиятларнинг тақсимланиши усулини, ташкил этиш таркибини ва ходимлар малакасини оширишни ҳамда Кузатув кенгаши томонидан раҳбарлик ва бошқарувни олувчи назорат муҳити;

4.1.2. Рискларни баҳолаш – ўзида турли даражаларда ўзаро алоқадор бўлган муайян вазифаларга эришиш чоғида тегишли рискларни идентификациялаш ва таҳлил этишни ифода этади;

4.1.3. Раҳбарият фармойишлари бажарилаётганлигини кафолатлашга кўмаклашувчи умумлаштирувчи сиёсат ва процедуралар ҳамда ўз ичига ижобий баҳолар, санкциялар, тасдиқлар бериш, текширишлар, жорий фаолият назорати, активлар хавфсизлиги ва ваколатлар тақсимланиши кафолати сингари бир қатор ўта турли-туман ҳаракатларни олувчи назорат фаолияти;

4.1.4. Маълумолтларни ўз вақтида самарали аниқлаш, уларни рўйхатга олиш ва алмашиш, шу жумладан, ички назоратнинг барча субъектларида Жамият томонидан қабул қилинган ички назорат сиёсати ва процедураларини англашни ва уларнинг ижросини таъминлашни шакллантириш мақсадида ахборотлар алмашишнинг самарали каналларини яратишни ўз ичига олувчи ахборот таъминоти ва ахборот алмашинуви фаолияти. Жамият ахборотга ижозат этилмаган киришлардан ҳимоя чораларини қўллайди;

4.1.5. Мониторинг – ўз ичига бошқарув ва назорат функцияларини олувчи жараён, мазкур жараёнда вақт ўтиши билан тизимнинг ишлаши сифати баҳоланади. Ички назорат тизимининг баҳоланиши молиявий ҳисоботнинг ишончлилигига таъсир кўрсатувчи хатоларнинг юзага келиш эҳтимолини аниқлаш, ушбу хатоларнинг муҳимлигини аниқлаш ҳамда ички назорат тизимининг ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаришни таъминлашга қодирлигини аниқлаш учун ўтказилади.

Якорь: #ИЧКИ НАЗОРАТ УЧУН ЖАВОБГАР ОРГАНЛАР ВА ШАХСЛАР

5.1. Ички назорат АЖ Кузатув кенгаши, Тафтиш комисияси, Ижроия органи (Бошқаруви), Ички аудит хизмати томонидан ҳамда Жамият АЖнинг барча даражалардаги бошқа ходимлари томонидан амалга оширлади ва шунинг баробарида улардан ҳар бири ички назорат учун у ёки бу жавобгарликни ўтайди.

5.2. Жамиятда ишлаб турувчи бўлинмаларнинг функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги Жамият АЖнинг ташкилий-идоравий ҳужжатлари билан кўзда тутилган. Мазкур ҳужжатлар, худди шунингдек, ички назорат масалаларига бевосита ёки билвосита дахл қилувчи бошқа ҳужжатлар ушбу Низомга зид бўлиши мумкин эмас.

5.3. АЖ молиявий-хўжалик фаолияти назоратининг тизимлилик характерини таъминлаш мақсадида ички назорат процедураларини ўтказиш Жамият АЖнинг вакил этилган бўлинмаси – ички назоратга, Жамият АЖнинг бошқа органлари ва бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликка жавобгар бўлган Ички аудит хизмати томонидан амалга оширилади.

5.4. Кузатув кенгашининг функцияларига қуйидагилар киради:

5.4.1. Ички назорат тизимининг муайян операциялари ва стратегияларининг ривожланиш йўналишларини аниқлаш ва маъқуллаш;

5.4.2.  АЖакциядорларининг Йиллик умумий йиғилишида ўтказилган таҳлиллар ва ички назорат тизимининг ишончлилиги ва самаралилигининг баҳоланиши натижалари ҳақида, АЖ Ижроия органининг, ички ва ташқи аудитларнинг, Тафтиш комисияссининг мунтазам ҳисоботларига, бошқа манбалардан олинган ахборотлар ва молиявий назорат, операциявий назорат, қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат, ички сиёсат ва процедуралар назоратини қўшган ҳолда, ўз кузатишларига асосланган ҳолда ҳар йили ахборот бериш;

5.4.3. АЖ ички назоратга жавобгар бўлинмасининг тузилиши ва таркибини аниқлаш;

5.4.4. Ички назорат процедураларини доимий такомиллаштира бориш.

5.5. Унинг ишлаб туриши учун жавобгарлик, Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган АЖички назорат соҳасидаги сиёсатга мувофиқ Ижроия органга (Бошқарувга) юклатилади. АЖ Ижроия органи ички назорат тизими процедураларини татбиқ этади ва унинг Кузатув кенгашини АЖучун барча улкан рисклар, ички назорат тизимидаги жиддий камчиликлар ҳамда уларни бартараф бўйича тадбирлар режалари ва натижалари ҳақида ўз вақтида хабардор этиб, самарали ишлашини таъминлайди.

5.6. Ҳар қандай даражадаги бўлинмалар ходимлари (раҳбарларни ҳам қўшган ҳолда) назоратни амалга ошириш бўйича стратегиялар ва процедуралар ишлаб чиқишда ўз ваколатлари доирасида бевосита иштирок этадилар. Уларнинг мажбуриятларига ностандарт вазиятлар ва муаммоларни, уларнинг юзага келишига кўра уддалаш вазифаси киради. Аҳамиятли масалалар ёки айнан бир битим доирасиа юзага келган рисклар бўйича ходимлар Жамият АЖнинг юқори раҳбариятига хабар берадилар.

5.7. АЖ ва унинг холис бўлинмаларининг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга ошириш доимий амал қилувчи ички назорат органи – Тафтиш комиссиясига юклатилади, унинг роли, мақсади, вазифалари, ваколатлари Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низомда акс эттирилган.

5.8. Ички назорат процедуралари ижро этилиши, яъни айнан АЖтомонидан содир этиладиган молиявий-хўжалик операцияларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва умуман олганда O’ZVAGONTA’MIR АЖ Уставига, унинг холис бўлинмаларига мослиги устидан ҳамда бухгалтерия ва молиявий ҳисоботнинг тўлалиги ва ишончлилиги устидан мунтазам назоратни амалга ошириш учун жавобгарлик Ички аудит хизмати зимасига юкланган, унинг роли, мақсади, вазифалари, ваколатлари, шунингдек, Ички аудит хизматига ўтказилган молиявий-хўжалик операцияларини баҳолаш учун материаллар ва ҳужжатларни тақдим этиш муддатлари ҳамда АЖмансабдор шахслари ва ходимларининг уларни ушбу муддатларда тақдим этмаганликлари учун жавобгарлиги Ички аудит хизмати тўғрисидаги Низомда акс эттирилган.

Ички аудит хизмати тўғрисидаги Низом Кузатув кенгаши билан келишилади, Ижроия орган (Бошқарув) томонидан тасдиқланади.

5.9. АЖ Ички аудит хизмати ички аудит натижалари, ички назорат тизими тўғрисида Кузатув кенгаши олдида ҳисобот беради. АЖИчки аудит хизмати функционал жиҳатдан Кузатув кенгашига, аудит бўйича эса Ижроия органи (Бошқарув)га бўйсунади.

5.10. Башарти шахслар:

- иқтисодий фаолият соҳасидаги жиноятларни ёки давлат ҳокимиятига, давлат хизмати ёки маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларидаги хизмат манфатларига қарши жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган бўлсалар ҳамда уларга нисбатан тадбиркорлик соҳасидаги ёки молия, солиқ ва йиғимлар, қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо қўлланган бўлса;

- жамиятнинг ижроия органи таркибига кирсалар;

- Жамият билан рақобатлашувчи юридик шахсларнинг иштирокчилари, бош директори (бошқарувчиси), бошқарув органи аъзолари ёки ходимлари ҳисоблансалар;

АЖИчки аудит хизматида лавозимларни эгаллаш ҳуқуқига эга эмаслар.

Ички аудит хизмати таркибига кирувчи шахсларга нисбатан ўзга талаблар Кузатув кенгаши томонидан ёки Кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда Ижроия орган (Бошқарув) томонидан ўрнатилиши мумкин.

5.11. Ички назорат тизимининг муносиб тарзда ишлаши, шунингдек, ходимларнинг профессионализмига ҳам боғлиқ. Жамият кадрларни танлаш, ёллаш, ўқитиш, тайёрлаш ва ходимларнинг хизмат бўйича мартабасини ошириш тизими уларнинг юқори малакасини ва улар томонидан юқори ахлоқий стандартларга риоя этилишини таъминлаши учун бор кучини ишга солади.

Якорь: #

6.1. АЖ ички назорат процедуралари қуйидагиларни ўз ичига олади:

6.1.1. Жамиятни бошқаришнинг турли даражаларида ўзаро алоқадор ва зид келмайдиган мақсадлар ва вазифаларни аниқлаш;

6.1.2. АЖнинг фаолияти мақсадларига эришишга халакит бериши мумкин бўлган потенциал ва мавжуд тезкор, молиявий, стратегик ва бошқа рискларни аниқлаш ва таҳлил этиш;

6.1.3. Ички назоратнинг муҳим таркибий қисмларини баҳолаш;

6.1.4. Тижорат жараёниларнинг ички назорат тизими самарадорлигини баҳолаш;

6.1.5. АЖнинг таркибий бўлинмалари, мансабдор шахслари ва бошқа ходимларининг ишлаши самарадорлиги баҳосини ва мезоналарини аниқлаш;

6.1.6. Молиявий ва бошқа ахборотларни ўтган даврлар учун қиёсланадиган ахборотларга ёки фаолиятнинг кутилаётган натижаларига нисбатан кўриб чиқиш;

6.1.7. Воқеалар, операциялар ва транзакцияларни ҳисобга олишнинг мос усулларидан фойдаланиш;

6.1.8. Активларнинг бутлигини текшириш;

6.1.9. Ички назорат процедураларини муносиб тарзда ҳужжатлаштириш;

6.1.10. Ички назорат тизимининг сифатини мунтазам баҳолаб бориш;

6.1.11. АЖнинг барча ходимлари эътиборига уларнинг ички назорат соҳасидаги мажбуриятларини етказиш;

6.1.12. АЖ ходимлари ўртасида муҳим мажбуриятларни (шу жумладан, операцияларни маъқуллаш ва тасдиқлаш, операцияларни ҳисобга олиш, ресурсларни бериш, сақлаш ва олиш, операцияларни таҳлил қилиш ва текшириш бўйича мажбуриятларни)  тақсимлаш;

6.1.13. Операцияларни, фақат тегишли ваколатлар берилган ходимлар томонидан тасдиқланиши ва амалга оширилиши;

6.1.14. Ички назорат мақсадларига эришиш учун зарур бўлган бошқа процедуралар.

6.2. Ички назорат процедураларини ўтказиш чоғида назорат қилиш, кузатиш, тасдиқлаш, қайтадан санаш усуллари ҳамда ички назорат процедураларини амалга ошириш учун зарур бошқа усуллар қўлланади.

Якорь: #ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

7.1. Ушбу Низом ҳамда унга киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар АЖ Кузатув кенгаши томонидан, мажлисда иштирок этаётган ёки сиртдан овоз беришда иштирок этаётган аъзоларининг кўпчилик овози билан тасдиқланади.

7.2. Ушбу Низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар Корпоратив маслаҳатчининг, АЖ Кузатув кенгаши аъзоларининг, АЖаудиторининг, АЖ Тафтиш комиссиясининг, АЖ Ижроия органининг таклифига биноан киритилади.

7.3. Агар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг ва меъёрий ҳужжатларининг ўзгариши натижасида мазкур Низомнинг айрим моддалари улар билан зид келиб қолса, ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ҳамда Низомга ўзгартиришлар киритилгунга қадар Жамият Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва меъёрий ҳужжатларига таяниб иш кўради.

201_ йил  «__» ____да «O’ZVAGONTA’MIR»           акциядорлари умумий йиғилиши томонидан «ТАСДИҚЛАНГАН»

            

Якорь: #Якорь: # Акциядорлик жамиятининг 
КУЗАТУВ КЕНГАШИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМИ  

 

 

МУНДАРИЖА

I.       Умумий қисм

II.      Кузатув кенгашининг ваколатлари

III.    Кузатув кенгаши аъзоларининг сайланиши, тайинланиши ва муддатидан олдин ваколатларининг тугатилиши

IV.    Кузатув кенгашининг раиси

V.      Кузатув кенгашининг йиғилиши

VI.    Кузатув кенгаши аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

VII.   Кузатув кенгаши аъзоларининг жавобгарлиги

VIII. Кузатув кенгаши аъзоларига мукофотлар тайинланишининг тартиби

IX.    Хулоса қисми

 

Якорь: #Якорь: #Якорь: #                                                                                                                                             I.     УМУМИЙ ҚИСМ

 

Якорь: #1.  Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, бошқа меъёрий-норматив ҳужжатлар, «O’ZVAGONTA’MIR»  акциядорлик жамиятининг (бундан кейин матнда - жамият) Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқариш тизимини такомиллаштириш комиссиясининг 2015 йил 31.12. даги № 9-сонли баённомасига мувофиқ ишлаб чиқилган, жамият кузатув кенгашининг мақомини белгилаб, иши регламентини, унинг аъзоларини сайлаш, ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлайди.

Якорь: #1.   Кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, ҳал қилиниши қонунчилик ва жамият низоми томонидан акциядорларнинг умумий йиғилиши салоҳиятига мансуб деб билинган масалалар  бундан мустасно.

Якорь: #2.   Кузатув кенгаши аъзолари ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши кузатув кенгаши раиси томонидан кузатув кенгаши аъзоларининг ҳар бири учун конкрет тарзда амалга оширилади. 

Якорь: #Якорь: #Якорь: #                                                                            II.     КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ

 

Якорь: #Якорь: #Якорь: #Якорь: #3.   Кузатув кенгаши ваколатлари доирасига қуйидагилар киради:

Якорь: #жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш, жамият ривожланиши стратегиясини амалга ошириш бўйича қўлланилган чора-тадбирлар ҳақида жамият ижро органининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиш;

Якорь: #жамиятнинг йиллик ва навбатдан ташқари акционерларнинг умумий йиғилишини чақириш, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 65 моддаси ўн биринчи қисмидаги ҳолатлар бундан мустасно;

Якорь: #акционерлар умумий йиғилишининг кун тартиби, ўтказиш санаси, вақти ва жойини белгилаш;

Якорь: #акционерлар умумий йиғилишини ўтказилиши ҳақида акционерларга хабар бериш ва унда акционерлар қатнашиши учун акционерлар умумий йиғилишининг рўйхатини тузиш санасини аниқлаш;

Якорь: #акционерлар умумий йиғилишининг диққатига Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 59 моддаси биринчи қисми иккинчи хат бошисида келтирилган масаласини ҳавола қилиш;

Якорь: #мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкиллаштириш;

Якорь: #Якорь: #жамият бошқаруви аъзоларини (унинг раисидан ташқари) сайлаш (тайинлаш), уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш;

ижро органи раҳбари ва унинг аъзолари лавозимларига танлов эълон қилиш, раҳбарлик лавозимларига танлов ўтказиш регламентини тасдиқлаш, саралашнинг объектив мезонларини аниқлаб, унинг натижалари бўйича ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган, замонавий фикрлайдиган, юқори малакали мутахассислар, ҳамда хорижий менежерларни ёллаш;

жамиятнинг ижро органига тўланадиган мукофотлар ва (ёки) бадаллар, шунингдек бу тўловларнинг охирги ҳажмини белгилаш, бу тўловларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28.07. даги 207-сонли  «Якорь: #»ги Қарорига мувофиқ равишда самарадорликнинг асосий кўрсаткичларига боғлаш;

корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолиятини белгиловчи тартибни белгилаш;

Якорь: #жамиятнинг бизнес-режасини тасдиқлаш. Жамиятнинг кейинги йил учун тузилган бизнес-режаси жамиятнинг кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 октябридан кечиктирмай тасдиқланиши керак. Якорь: #

ички аудит хизматини тузиш ва унинг ходимларини тайинлаш, ҳамда унинг ҳисоботларини ҳар чоракда эшитиш;

Якорь: #жамиятнинг ижро органи фаолиятига тегишли бўлган хоҳлаган ҳужжатни кўриш ҳуқуқига эга бўлиш ва уларни ижро органидан жамият кузатув кенгашига юклатилган мажбуриятларни бажариш учун олиш. Жамиятнинг кузатув кенгаши ва унинг аъзолари  олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланишлари мумкинЯкорь: #;

аудиторлик тафтиш, шу жумладан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тарзда тузилган жамиятнинг молиявий ҳисоботини ташқи аудитдан ўтказиш;

аудиторлик ташкилоти ва унинг хизмати ҳаққининг охирги қийматини аниқлаш;

Якорь: #жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган мукофотлар ва бадаллар ҳажми бўйича маслаҳатлар бериш; Якорь: #

дивидендлар ҳажми, уларни тўлашнинг шакли ва тартиби бўйича маслаҳатлар бериш; Якорь: #

жамиятнинг захира ҳамда бошқа турдаги фондларидан фойдаланиш;

Якорь: #жамиятнинг филиалларини тузиш ҳамда ваколатхоналарини очиш;

Якорь: #шуъба ҳамда тобе хўжалик жамиятларини тузиш (улар акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида тузилади);

Якорь: #Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва Акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг 8 моддасига мувофиқ ушбу битимни тузиш санасида жамият томонидан предмети мулк, баланс қиймати ёки харид қилиш қиймати жамиятнинг соф активлари ҳажмининг ўн бешдан  эллик фоизигачани ташкил этадиган катта битимни тузиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш;

Якорь: #Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг 9 моддасига мувофиқ  жамиятнинг афилланган шахси билан битим тузиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш;

қонунчилик билан белгиланган тартибда жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотларда қатнашиши билан боғлиқ бўлган битимларни тузиш;

Якорь: #жамият томонидан корпоратив, шу жумладан  акцияларга конверсия бўладиган облигацияларни чиқариш ҳақида қарор қабул қилиш;

қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш ҳақида қарор қабул қилиш;

жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш ҳақида қарор қабул қилиш; Якорь: #

жамият устав жамғармасини (устав капиталини) кўпайтириш, ҳамда жамиятнинг устав жамғармасини (устав капиталини) кўпайтирилиши ва жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонининг камайиши билан боғлиқ бўлган жамиятнинг низомига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масалалари бўйича қарор қабул қилиш;  

қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар) ва эмиссия рисоласини чиқариш ҳақидаги қарорни тасдиқлаш;

қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар) ва эмиссия рисоласини чиқариш ҳақидаги қарорга ўзгартиш ва (ё) қўшимчалар киритиш ҳамда рисола матнини тасдиқлаш; Якорь: #

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг 34 моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа ва ташкиллаштирилган биржадан ташқари бозорига чиқариш) қийматини аниқлаш;

Якорь: #Якорь: #ахборот сиёсати ҳақидаги низомни тасдиқлаш;

қарор қабул қилинган санаси ҳолатига ҳажми жамиятнинг соф активларининг бир фоизидан ошувчи хайрия (ҳомийлик) ёки беминнат ёрдам бериш ҳақида қарор қабул қилиш;

жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун танлов асосида холис  ташкилотни жалб этиш;

4.   Жамиятнинг кузатув кенгаши Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини амалга татбиқ этиш учун амалга оширади:

жамиятда тузилган ижро органи, жамиятнинг ички назорати органлари, коллегиал органлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва зарурат туғилганда жамиятни ривожлантириш режаларини тузишни ташкиллаштириш ва унда белгиланган мақсадларга етишиш мониторинги учун экспертларни жалб этиш; 

АЖнинг ташкилий тузулмаси қонунчилик талабларига мослиги борасида баҳолаб бориш ишланма ишлаб чиқиш, татбиқ этиш ва мунтазамлигини таъминлаш, ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот юритиш стандартларига мос равишда ҳар йиллик молиявий ҳисоботларни нашр этишга ўтишни таъминлаш  бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларининг татбиқ этишлиги устидан назоратни амалга ошириш.

5.   Кузатув кенгаши ваколатлари доирасига қонунчилик ва жамият низомига мос ҳолда бошқа масалалар ҳам киритилиши мумкин. Якорь: #

6.   Жамиятнинг кузатув кенгаши ваколатлари доирасига киритилган масалалар бўйича жамиятнинг ижро органи қарор қабул қилиши мумкин эмас.

Якорь: #                                               III.     Кузатув кенгаши аъзоларининг сайланиши, тайинланиши ва муддатидан олдин ваколатларининг тугатилиши

 

Якорь: #7.   Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш акционерларнинг умумий йиғилиши томонидан қонун ва жамият низомига мос ҳолда  бир йил муддатга сайланади.

Якорь: #Якорь: #Якорь: #Якорь: #8.   Жамият кузатув кенгашининг миқдорий таркиби жамият низоми билан белгиланади. Бу ерда жамият кузатув кенгаши таркибига бир нафардан кам бўлмаган мустақил аъзони (аммо унинг низоми билан белгиланган кузатув кенгаши аъзоларининг 15% дан кам бўлмаган) киритади. Агар жамиятнинг мустақил аъзоси киритилмаса, жамият Кодекснинг бу тавсияси риоя этилмаганлиги сабаблари ҳақида маълумот нашр қилинади.

9.        Кузатув кенгашининг мустақил аъзоларига нисбатан қўйиладиган мезонлар Корпоратив бошқарув кодексида белгилаб берилган.

10.   Жамият кузатув кенгаши аъзолигига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланишлари мумкин.

11.   Жамиятнинг ижро органи раҳбари ва унинг аъзолари жамият кузатув кенгашига сайлана олмайдилар. Якорь: #

12.   Худди шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) асосида ишлаётган шахслар жамият кузатув кенгашига аъзо бўла олмайдилар.

Якорь: #13.   Кузатув кенгашининг сайланган аъзоси ваколатларини муддатидан олдин тугатиш акциядор ўзгарган ҳолда, кузатув кенгаши аъзоси томонидан ўз мажбуриятларини бузганлиги, кузатув кенгашининг тегишли аризаси мавжуд бўлгани ва бошқа асосларга биноан акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан амалга оширилади. Якорь: #Якорь: #

14.   Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланаётган шахслар корпоратив бошқарувчи (давлат ҳиссаси мавжуд бўлган жамиятлар учун) шаҳодатномаси ёки Корпоратив бошқарув бўйича илмий – таълим маркази сертификатига эга бўлишлари зарур. Якорь: #

15.   Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайловлари кўпайтириш (кумулятив) овоз бериш йўли билан ўтади.

Якорь: #16.   Кўпайтириш орқали овоз берганда ҳар бир акциядорга мансуб бўлган овозлар сони жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши керак бўлган шахслар сонига кўпайтирилади. Акциядор бу тарзда йиққан овозларини тўлиқ битта номзодга бериши ёки уларни иккита ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлаши мумкин. Якорь: #

17.    Кузатув кенгаши таркибига энг кўп овоз олган номзодлар сайланган бўлиб ҳисобланади.

Якорь: #Якорь: #Якорь: #                                                                                             IV.     КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ РАИСИ

 

Якорь: #Якорь: #18.   Жамият кузатув кенгаши раиси кузатув кенгаши аъзолари томонидан унинг таркибидан кузатув кенгаши аъзоларини умумий сонидан кўпчилик овози билан сайланади.

Якорь: #19.   Жамият кузатув кенгаши ўз раисини кузатув кенгаши аъзоларини умумий сонидан кўпчилик овози билан қайтадан сайлаши мумкин. Якорь: #

20.   Жамият кузатув кенгаши раиси унинг ишини ташкиллаштиради, кузатув кенгаши йиғилишларини чақиради ва уларга раислик қилади, мажлисларда баёнлаштиришни йўлга қўяди, акциядорлар умумий йиғилишига раислик қилади.

Якорь: #21.   Кузатув кенгаши раиси ҳозир бўлмаганда унинг функцияларини кузатув кенгашининг аъзоларидан бири бажаради.

Якорь: #Якорь: #                                                                                   V.     Кузатув кенгашиНИНГ ЙИҒИЛИШИ

 

Якорь: #Якорь: #22.   Жамиятнинг кузатув кенгаши йиғилиши кузатув кенгаши раиси томонидан унинг ташаббуси асосида, кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси, ижро органи аъзоси ва биргаликда жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг бир фоизидан кам бўлмаган миқдорига эга бўлган акциядорлар (акциядор) талабига биноан чақирилади.

23.   Жамиятнинг кузатув кенгаши йиғилиши кузатув кенгаши раиси томонидан камида ҳар чоракда бир марта чақирилади. Йиғилишда мажбурий тарзда кўриладиган масалалар:

ижро органининг жамиятни йиллик бизнес – режаси бажарилиши жараёни, жамиятни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш, қилинган ишлар ва жамият таркибига кирувчи корхоналарнинг тасдиқланган бизнес – режаларида белгиланган кўрсаткичларига етишишлари, ҳамда жамиятнинг бошқа ички ҳужжатлари ҳақида ҳисоботи;

ички аудит хизмати ҳисоботи;

тафтиш комиссиясининг аффиланган шахслар билан битим тузилиши ёки жамиятда тузилган йирик битимлар ҳамда ушбу битимларни тузишда қонунчилик талаблари ва ички ҳужжатларга риоя қилиниши ҳақидаги хулосаси.

Якорь: #24.   Жамиятнинг кузатув кенгаши йиғилишини ўтказиш учун кворум жамият кузатув кенгаши сайланган аъзоларининг умумий сонидан етмиш беш фоиздан кам бўлмагани ҳолатида мавжуд бўлади.  Якорь: #Якорь: #

25.   Агар жамият кузатув кенгаши  аъзоларининг сони жамият низомида кўрсатилган сонининг етмиш беш фоизидан кам бўлса, жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилиши керак. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари ушбу акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилиши ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли, ҳамда кузатув кенгаши раиси ваколатлари муддатидан илгари тугатилганда вақтинча унинг вазифаларини бажарувчини тайинлашлари мумкин.

26.   Жамиятнинг кузатув кенгаши йиғилишларида қарорлар қатнашчилар овозларининг кўпчилиги билан қабул қилинади,  Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунида ва жамият низомида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустаснодир. Якорь: #

Якорь: #Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, кузатув кенгашининг раиси овози ҳал қилувчи кучга эга бўлади.

Жамиятнинг устав фонди (капитали)ни ошириш бўйича  ва низомга тегишли ўзгартишлар киритиш бўйича қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади.

Якорь: #27.   Жамият кузатув кенгаши аъзоси томонидан ўз овозини жамият кузатув кенгашининг бошқа аъзоси ёки учинчи шахсга шахсга ўтказиши мумкин эмас. Якорь: #

28.   Жамият кузатув кенгаши йиғилиши баёнлаштирилади. Жамият кузатув кенгаши йиғилишининг баённомаси уни ўтганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади. Якорь: #

29.   Йиғилиш баённомасида ушбулар кўрсатилади:

Якорь: #- уни ўтказиш санаси, вақти ва жойи;

Якорь: #- йиғилишда қатнашган шахслар;

Якорь: #- йиғилишнинг кун тартиби;

Якорь: #- овоз беришга қўйилган масалалар, улар бўйича овоз бериш натижалари;

Якорь: #- қабул қилинган қарорлар.

Якорь: #30.   Жамиятнинг кузатув кенгаши йиғилиши баённомаси йиғилишда қатнашган жамият кузватув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар баённома тўғрилигига жавобгар ҳисобланадилар.

31.   Жамият кузатув кенгаши йиғилишининг баённомаси уни имзоланган куни ижро учун жамият Бошқаруви раисига топширилади. Жамият кузатув кенгаши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш борасида қарор қабул қилинганда ушбу қарор ҳақидаги маълумот кузатув кенгаши йиғилиши ўтказилган куни жамиятнинг Бошқарув раисига берилади.

Якорь: #Якорь: #Якорь: #32.   Кузатув кенгашининг йиғилиши сўров йўли билан ҳам ўтказилиши мумкин, тафтиш комиссияси, ички аудит ва ижро органи ҳисоботлари эшитиладиган йиғилишлар бундан мустаснодир. Бу аснода жамият кузатув кенгашининг қарорлари кузатув кенгашининг аъзолари томонидан бир овозда сиртдан овоз бериш (сўров шаклида) йўли билан қабул қилиниши мумкин.

Техник воситалар, кузатув кенгаши аъзоларини идентификациялаш воситалари ва бошқ. жиҳозлар мавжуд бўлган ҳолда кузатув кенгашининг йиғилишлари видео-конференц-алоқа тарзида ўтказилиши мумкин.

Якорь: # 

 

Якорь: #33.   Кузатув кенгаши аъзоси қуйидагиларга ҳақли:

Якорь: #- кузатув кенгаши йиғилишида шахсан қатнашиш, регламент бўйича белгиланган вақт доирасида муҳокама қилинаётган масала бўйича сўзга чиқиш;

Якорь: #- кузатув кенгаши қарори асосида жамиятнинг муайян муддат давомидаги фаолияти, уни ривожланиш режалари ҳақида маълумот олиш; Якорь: #

- қонунчилик ва жамиятнинг ички ҳужжатлари билан белгиланган тартибда кузатув кенгашида ишлагани учун мукофот ва (ёки) харажатлари учун бадаллар олиш;

- қонунчилик ва жамиятнинг низоми томонидан кўзда тутилган бошқа ҳуқуқлар;

- кузатув кенгаши қошида тегишли масалалар бўйича кузатув кенгаши аъзолари, ижро органи, АЖ ходимлари ва жалб этилган экспертлар (мос малакага эга мутахассислар, ихтисослашган олий ўқув юртлари ўқитувчилари таркиби ва бошқ.) ҳисобидан қўмиталар (ишчи гуруҳлар) тузиш, шу жумладан низоли вазиятлар, аудит, кадрлар ва бошқ. қўмиталар;

Якорь: #34.   Кузатув кенгаши аъзосининг вазифалари:

- тахмин қилинаётган битим, ушбу шартноманинг жиддий шартлари ҳақида муфассал маълумотларни кўрсатган ҳолда ёзма хабарнома орқали жамиятни ўзининг афиллангани борасида жамиятни хабардор этиш; Якорь: #

- ўзининг хизмат вазифаларини сидқидилдан, ҳамда жамият манфаатлари йўлида энг тўғри деб топилган равишда  ижро этиш;

- қонунчилик ва жамият низоми билан белгиланган бошқа вазифа ва мажбуриятлар.

35.   Кузатув кенгашининг аъзолари жамият имкониятларини (мулкий ва номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолият соҳасидаги имкониятлар, жамият фаоияти ва режалари ҳақидаги маълумотлар) шахсий бойиш учун ишлатишга ҳақлари йўқ.

Якорь: #Якорь: #                                      VII.     КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

 

Якорь: #36.   Жамият кузатув кенгаши аъзолари ўз ҳуқуқлари амалга ошириш ва мажбуриятларини бажариш чоғида жамият манфаатини кўзлаб амал қилишлари зарур ва қонунчилик ва жамият низомига мувофиқ жамият олдида жавобгардирлар. Якорь: #

Якорь: #37.   Агар жавобгарлик бир неча кишига юклатилган бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги умумийдир.

38.   Жамиятга зарар етказадиган қарор бўйича қарши овоз берган ёки овоз беришда қатнашмаган кузатув кенгаши аъзолари жавобгар эмаслар, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг 90 моддасида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустаснодир.  

39.   Жамият ва биргаликда жамиятни жойлаштирилган акцияларининг бир фоизидан кам бўлмаган миқдорга эга бўлган акциядор кузатув кенгаши аъзоси устидан судга шикоят қилиб, жамиятга етказилган зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин.   

Якорь: #

40.   Корпоратив бошқарув тизими ва жамият фаолиятининг молиявий натижаларининг холисона баҳоланиши натижаларига кўра кузатув кенгаши аъзоларига мукофот тўланади.

41.   Жамият ҳар йили корпоратив бошқарув тизими ва жамият фаолиятининг молиявий натижаларининг холисона баҳолашини ўтказади.

42.   Холисона баҳолаш натижалари кузатув кенгаши раиси ва аъзоларига тўланадиган мукофотнинг ҳажмларини аниқлашга асос бўлади.

43.   Холис ташкилот билан тузилган шартномага асосан кузатув кенгашининг иши сифат жиҳатидан қониқарсиз, паст, қониқарли ва юқори баҳоланиши мумкин.

Якорь: #          45Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган мукофотлар бир марта йил натижалари бўйича тўланади ва бу мукофотнинг ҳажми акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳаққининг 100 бараваридан ошмаслиги керак.

Шу аснода кузатув кенгаши раисига тўланадиган мукофотга кузатув кенгаши аъзосига тўланадиган ҳажмнинг 1,2 бараваридан ошмаган шаклдаги ўсувчи коффициент белгиланади.

                                                                                                                                     IX.     ХУЛОСА ҚИСМИ

               46. Кузатув кенгаши аъзоларини зарурий материаллар билан таъминлаш, ҳамда акциядорлар ва инвестицияловчилар билан алоқа қилишга масъул - корпоратив маслаҳатчидир.  

               47.Ушбу Низомнинг талабларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгардирлар.

               48. Агар ушбу Низомнинг алоҳида моддалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва/ёки Жамият Низомига хилоф бўлса, бу моддалар ўз кучини йўқотади ва бу моддаларда берилган ҳолатлар бўйича ушбу Низомга тегишли ўзгартишлар киритилгунга қадар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва/ёки Жамият Низомига асосан амал қилиниши зарур.

201_ йил  «__» ______да «O’ZVAGONTA’MIR»  АЖ акциядорлари умумий йиғилиши томонидан «ТАСДИҚЛАНГАН»

                                 

 

Якорь: #Якорь: # Акциядорлик жамияти  
ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ 
 НИЗОМИ  

МУНДАРИЖА

I.      Умумий қисм

II.     Тафтиш комиссиясининг функция ва мажбуриятлари

III.   Тафтиш комиссиясининг ҳуқуқ ва ваколатлари

IV.   Тафтиш (ревизия)ларни ўтказиш тартиби

V.     Тафтиш комиссияси аъзоларининг сайланиши ва ваколатларини муддатидан илгари тугатиш

VI.   Тафтиш комиссиясининг йиғилишлари

VII.  Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган мукофот ҳажмини белгилаш

 

 

                                                                                                                                                    I.     УМУМИЙ ҚИСМ

Якорь: #Якорь: #1.    Ушбу Низом «O’ZVAGONTA’MIR»   акциядорлик жамиятининг (бундан кейин матнда - жамият) тафтиш комиссияси мақомини белгилаб, иши регламентини, унинг аъзоларини сайлаш, ҳамда уларнинг функционал вазифалари ва ваколатларини  белгилайди.

2.    Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, бошқа меъёрий-норматив ҳужжатлар, ҳамда жамият низоми асосида тузилган.

3.    Тафтиш комиссияси жамият фаолиятида, ҳамда унинг бўлинмалари ва хизматларида  ички молиявий-хўжалик ва ҳуқуқий назоратни амалга оширувчи органдир.

4.    Ўз фаолиятида тафтиш комиссияси Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, давлат бошқаруви органларининг қонуности ҳужжатлари, жамият низоми, ушбу низом ва жамиятнинг бошқа ҳужжатларига таянади.

Якорь: #                                              II.     ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ ФУНКЦИЯ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

Якорь: #5.     Жамиятни молиявий – хўжалик фаолиятининг тафтиши (ревизияси) йил давомидаги фаолият натижалари ёки тафтиш комиссияси, акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши  ташаббуси билан ёки биргаликда  жамиятни овоз берувчи акцияларининг  5% дан кам бўлмаган акцияларига эга бўлган  акциядор (акциядорлар) талабига биноан кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилган ҳолда бошқа давр учун ўтказилади.

6.    Ўз функцияларини бажариш чоғида тафтиш комиссияси қуйидаги иш турларини амалга оширади:

- жамиятнинг молиявий ҳужжатлари, мулкни инвентаризация қилиш бўйича комиссияси хулосасини, кўрсатилган ҳужжатларнинг дастлабки бухгалтерия ҳисоби билан таққослаб текширади;

- жамият номидан тузилган шартномалар, битимларни, ўзаро шартнома тузган томонлардан ҳар бири билан ҳисоб-китоблар қонунийлигини текшириш;

- олиб борилган бухгалтерлик ва статистик ҳисобларининг амалдаги норматив ҳужжатларга мослигини таҳлил қилиш;

- жамиятнинг молиявий ҳолатини, унинг тўлашга қодирлиги, активларнинг қадрлилигини таҳлил қилиш, жамиятнинг ўз маблағлари  ва қарз воситалари нисбати, жамият иқтисодий ҳолатини яхшилаш учун захираларни аниқлаш ва жамият бошқарув органлари учун уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятлари масалаларига оид тавсиялар ишлаб чиқиш;

- маҳсулот ва хизматларни етказиб берувчилар томонидан тўловларни амалга ошириш, бюджетга тўловлар, иш ҳаққи ва дивидендларни ҳисоблаш ва тўлаш, бошқа мажбуриятларни узиш  ўз вақтида ва тўғри бажарилганлигини текшириш;                                                               

- жамият баланслари, йиллик ҳисоботлар, фойда ва зарарлар ҳисоблари, фойдани тақсимлаш ҳужжатлари, ҳамда солиқ инспекцияси, статистика органлари, давлат бошқаруви органларига тақдим қилиш  учун тузилган ҳисобот ҳужжатлари тўғрилигини текшириш;

 

- жамият томонидан  қимматли қоғозлар ва акциядорлик жамияти ҳақидаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларнинг талабларига риоя қилиниши, жумладан афилланган шахслар билан тузилган битимлар ва йирик шартномаларнинг мавжудлиги;

- жамият низомида тафтиш комиссияси ваколатига, шу жумладан акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши топшириғи билан киритилган бошқа ишлар.

7.    Тафтиш комиссияси мажбуриятлари:

- акциядорлар умумий йиғилиши, кузатув кенгаши, ижро органи диққатига хулоса, ёзма ҳисобот, ёзма доклад, жамият бошқаруви органлари йиғилишларига берилган хабарлар шаклида амалга оширилган тафтишлар ва текширишлар натижаларини ўз вақтида етказиш; 

- жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва йиллик бухгалтерлик ҳисоботида берилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига баҳо бериш;

- жамиятнинг риск ёки унинг молиявий аҳволига таъсир эта оладиган бошқа шароитлар олдидаги заифлиги даражасига баҳо бериш;

- жамиятни молиявий-хўжалик  фаолиятининг йил натижаларини, шунингдек қонунчилик, жамият низоми ва ушбу низомга мос ҳолда хоҳлаган муддатда шахсларнинг ташаббуси асосида текшириш;  

- тижорат сирини сақлаш, махфий ҳисобланадиган, ўз функцияларини бажариш чоғида кузатув кенгаши аъзолари томонидан фойдаланадиган маълумотларни эълон қилмаслик. Агар тафтиш комиссияси ишига унинг аъзоси бўлмаган шахслар жалб этилса, улар тижорат сирини сақлаш зарурлиги ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак. Уларнинг амаллари учун жавобгарлик бу шахсларни тафтишга жалб этган тафтиш комиссияси аъзоларига юкланади;

- акциядорларнинг жамиятни бошқарув органи ва мансабдор шахслари устидан келтирган шикоятларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиш;

- агар жамиятнинг ишлаб чиқариш – хўжалик, молиявий, ҳуқуқий фаолиятида қоидабузарликлар аниқланса ёки жамият манфаатларига жиддий хавф солиниб, уларни жамиятни бошқарув органлари томонидан ҳал этилиши талаб қилинса, кузатув кенгаши йиғилиши, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш.  

8.    Тафтиш ўтказиш чоғида тафтиш комиссияси аъзолари тафтиш предметига оид барча  ҳужжатлар ва материалларни диққат билан ўрганиб чиқишлари зарур. Нотўғри хулосалар учун тафтиш комиссияси аъзолари жавобгардирлар, хатолик учун кўриладиган чора акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан белгиланади.

9.    Тафтиш комиссияси аъзолари жамиятнинг умумий йиғилишида қатнашишлари ҳамда ўз ваколатлари доирасида йиғилиш қатнашчиларининг саволларига жавоб беришлари зарур.

Якорь: #Якорь: #                                                         III.     ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА ВАКОЛАТЛАРИ

Якорь: #10.     Тафтиш комиссияси ўз вазифаларини талаб даражасида бажариш мақсадида қуйидагиларга ҳақли:

- жамиятнинг хоҳлаган турдаги молиявий ҳужжатларини, жумладан жамиятни инвентарлаштириш бўйича комиссия ҳужжатларини текшириб, ушбу ҳужжатларни дастлабки бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан таққослаш; 

- ўз фаолиятини амалга ошириш учун жамиятнинг бошқарув органлари, унинг бўлинмалари ва хизматлари, мансабдор шахсларидан ҳужжатларни талаб қилиш ва олиш. Кўрсатилган ҳужжат ва материаллар тафтиш комиссиясига унинг сўровидан сўнг икки  кун давомида тақдим этилади;

- жамиятнинг ишлаб чиқариш - хўжалик, молиявий, ҳуқуқий фаолиятида бузилишлар аниқланса ёки жамият манфаатларига бошқа хавф пайдо бўлган ҳолатида акциядорларнинг умумий йиғилиши (бир овоздан қарор қабул қилиш йўли орқали) чақирилишини талаб қилиш;

- кузатув кенгаши йиғилиши  чақирилишини талаб қилиш. Кузатув кенгаши раиси тафтиш комиссиясининг кузатув кенгаши йиғилиши  чақирилиши борасидаги талабини рад этишга ҳақли эмас;

- кузатув кенгашининг йиғилишларида унинг бирон бир аъзоси таклифи асосида қатнашиш;   

- жамият бошқарув органлари, унинг бўлинмалари ва хизматлари  томонидан жамият қабул қилган низом, қоида ва қўлланмалар талаблари бузилган ҳолатда улар олдида жамият ходимлари, жумладан мансабдор шахслари жавобгар эканлиги масаласини қўйиш;  

- Молиявий ҳисобот юритиш бўйича халқаро стандартларга мос ҳолда молиявий ҳисоботни нашр этишга ўтишни ташкиллаштириш бўйича жамият ишчи гуруҳи ишларида қатнашиш; 

- қонунчилик ва жамиятнинг ички ҳужжатлари билан белгиланган тартибда тафтиш комиссиясида ишлагани учун мукофот ва (ёки) харажатлари учун бадаллар олиш;

- қонунчилик ва жамиятнинг низоми томонидан кўзда тутилган бошқа ҳуқуқлар;

11.     Тафтиш комиссиясининг аъзоси ҳақли:

- аниқланган қоидабузарлик натижасида тафтиш комиссиясининг зудлик билан қарор қабул қилиши керак бўлган ҳолатларида комиссиянинг шошилинч равишда мажлиси чақирилишини талаб қилиш;

- тафтиш комиссиясининг хулосаларига қўшилмаслигини ёзма равишда изҳор қилиш ва буни акциядорлар умумий йиғилиши диққатига етказиш.

Якорь: #Якорь: #                                                                            IV.     ТАФТИШ (РЕВИЗИЯ)ЛАРНИ  ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

12.     Жамиятнинг молиявий - хўжалик фаолияти тафтиши (ревизияси) фаолиятнинг йил натижалари асосида ўтказилади.

13.     Тафтиш  комиссияси кузатув кенгашига  жамият фаолиятининг йил натижалари бўйича ўтказилган молиявий - хўжалик фаолияти тафтиши (ревизияси)  ҳақидаги ҳисобот ва хулосаларини тақдим этади, унда йиллик бухгалтерия баланси ва жамиятнинг йиллик ҳисоботида берилган маълумотлар тасдиқланади ёки нотўғрилиги исботланади. Бу ҳужжат жамиятнинг йиллик ҳисоботини дастлабки тасдиқлаш масаласи кўриладиган кузатув кенгаши йиғилиши ўтказилишидан камида 3 кун олдин тақдим этилиши зарур.

14.     Жамиятнинг режадан ташқари молиявий - хўжалик фаолияти тафтиши (ревизияси) қуйидагилар асосида ўтказилади:

- акциядорлар умумий йиғилиши қарори асосида;

- кузатув кенгаши қарори асосида;

- биргаликда жамиятни овоз берувчи акцияларининг  5% дан кам бўлмаган акцияларига эга бўлган  акциядор (акциядорлар) талабига биноан;

- тафтиш комиссияси ташаббуси асосида.

15.     Жамиятнинг режадан ташқари молиявий - хўжалик фаолияти тафтиши ҳақидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида акциядорларнинг оддий кўпчилик овозлари билан – йиғилишда қатнашаётган  жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаларининг овозлари билан қабул қилинади. Тафтиш комиссияси текширувни (ревизияни) акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли баённомасини ўз қўлига олганидан сўнг бошлайди. 

16.     Жамиятнинг режадан ташқари молиявий - хўжалик фаолияти тафтиши ҳақидаги қарори кузатув кенгаши томонидан унинг мажлисида қатнашаётган аъзоларининг кўпчилик овози билан, овоз бериш сиртдан бўлган ҳолатда (сўров йўли билан) бир овоздан қабул қилинади. Ушбу қарор тафтиш комиссияси раиси номига юборилади ва ушбу ҳужжат уни қабул қилинишида қатнашган кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан имзоланади.  

17.     Тафтиш комиссиясининг қарорини талаб этувчи қоидабузарликлар аниқланган ҳолатида тафтиш комиссиясининг аъзоси тафтиш комиссияси раиси номига аниқланган қоидабузарликларни ёзма равишда таърифлаган ҳолда маълумот киритади.

Талабни олганидан сўнг 3 иш куни давомида тафтиш комиссияси раиси тафтиш комиссияси йиғилишини чақириши зарур.

Тафтиш комиссияси томонидан текшириш (ревизия) ўтказиш борасида қарор қабул қилинган ҳолда тафтиш комиссиясининг раиси текшириш (ревизия)ни ташкиллаштириши ва уни бошлаши зарур.

18.     Жамият акциядорлари томонидан режадан ташқари текшириш (ревизия) ўтказиш борасида талаб қўйиш:

а) Режадан ташқари текшириш (ревизия) ўтказишни талаб қилувчи акциядорлар – ташаббусчилар тафтиш комиссиясига ёзма талабнома жўнатадилар, унда қуйидагилар кўрсатилади:

- акциядорлар Ф.И.Ш. (номланиши);

- улар эгалик қилаётган акциялар ҳақида маълумотлар (сони, категорияси, тури);

- ушбу талабнинг асосномаси.

Талабнома акциядор ёки унинг ваколатли шахси  томонидан имзоланади. Агар талабнома ваколатли шахс томонидан имзоланса, ишончномаси илова қилинади.

Агар ташаббус юридик шахс бўлган акциядорлар номидан чиқса, унинг низоми асосида ишончномасиз амал қилаётган юридик шахс вакилининг имзоси ушбу юридик шахснинг имзоси билан тасдиқланади. Агар талабнома юридик шахснинг номидан ишончнома асосида амал қилувчи вакили томонидан имзоланган бўлса, талабномага ишончнома ҳам илова қилинади.

б) Текшириш (ревизия) ўтказиш ташаббусчиларининг талабномалари жамият манзилига тафтиш комиссиясининг номига заказной хат шаклида жўнатилади ва бу борада топширилганлиги ҳақида хабар берилади ёки жамият девонхонасига топширилади.

Талабномани тақдим этиш санаси деб уни топширилганлиги ҳақидаги хабарнома санаси ёки девонхонага берилганлиги санаси қабул қилинади.

в) Талабномани тақдим этиш санасидан бошлаб 10 иш куни давомида тафтиш комиссияси жамиятнинг режадан ташқари молиявий - хўжалик фаолияти тафтишини ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиши ёки асосланган тарзда тафтиш ўтказилишини рад этиши керак. 

г) Тафтиш комиссияси томонидан текшириш (ревизия) ўтказиш ҳақида рад жавоби қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

- талаб қўйган акциядорлар талаб қўйиш санаси ҳолатига  умумий йиғилишнинг барча масалалари бўйича ваколат берувчи овоз беришга етарли даражадаги акциялар сонига эга эмасликлари;

- талаб қўйиш ташаббусчилари акциядорлар рўйхатида қайддан ўтмаганлар ёки мувофиқ акциядорлар ваколатларига эга эмаслар;

- талабномада тафтишни (ревизияни) ўтказиш учун асос кўрсатилмаган;

- тафтишни (ревизияни) ўтказиш учун асос бўлган ҳолатлар бўйича тафтиш(ревизия) ўтказилган ва тафтиш комиссияси томонидан хулоса тасдиқланган;

- талабномада маълумот тўлиқ берилмаган;

- талабнома қонунчилик ва Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ёки жамият низомига тўғри келмайди.

19.     Тафтиш (текшириш) ўтказиш чоғида тафтиш комиссияси аъзолари тафтиш предметига оид бўлган барча мавжуд ва қабул қилиган ҳужжатлар ва материалларни ўрганишга мажбурдирлар.

20.     Жамиятнинг режадан ташқари молиявий - хўжалик фаолияти тафтиши натижалари бўйича Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига мувофиқ тафтиш комиссияси  ўз хулосасини чиқаради, унда қуйидагилар кўрсатилиши зарур:

Якорь: #- жамиятнинг ҳисобот ва бошқа молиявий ҳужжатларида келтирилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини баҳолаш натижалари;

Якорь: #- молиявий-хўжалик фаолият юритишда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботлар тақдим этиш тартиби, ҳамда қонунчилик талабларини бузиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотлар.

Ушбу хулоса жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида эшитилади. 

21.     Жамиятнинг режадан ташқари молиявий - хўжалик фаолияти тафтиши ташаббусчилари тафтиш комиссияси томонидан тафтиш  (ревизия) ўтказиш борасида қарор қабул қилгунича ўз талабларини қайтариб олишлари мумкин, бу ерда тафтиш комиссиясини ёзма тарзда хабардор қилиш керак.

Якорь: #22.     Тафтиш комиссияси ҳар чоракда жамият кузатув кенгашининг йиғилишига афилланган шахслар тузилган битим ёки жамиятда тузилган йирик шартномалар, ҳамда ушбу битимларни тузиш нисбатан қўйилган  қонунчилик талаблари ва жамиятнинг ички ҳужжатларига риоя этилганлиги ҳақида хулосасини тақдим этади. 

Якорь: #Якорь: #                 V.     Тафтиш комиссияси аъзоларининг сайланиши Ва ваколатларини муддатидан илгари тугатиш

Якорь: #23.     Жамиятнинг тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш ва кузатув кенгаши томонидан ушбу таклифларни кўриб чиқиш, қарор қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг 63 ва 65 моддалари, ҳамда жамият низоми асосида амалга оширилади.

24.     Тафтиш комиссиясига номзодларни тавсия қилиш ёзма шаклда, жамият манзилига заказной хат жўнатиш йўли билан амалга оширилади ёки жамият девонхонасига топширилади.

Таклиф киритиш санаси почта жўнатмаси санаси ёки жамият девонхонасига топширилиши санасига қараб аниқланади.

Таклиф акциядор ёки унинг ишончли вакили томонидан имзоланади, агар таклиф ишончли вакил томонидан имзоланса, унга ишончнома ҳам илова қилинади.

Агар ташаббус юридик шахс бўлган акциядорлар номидан чиқса, унинг низоми асосида ишончномасиз амал қилаётган юридик шахсни вакилининг имзоси ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланади. Агар талабнома юридик шахснинг номидан ишончнома асосида амал қилувчи вакили томонидан имзоланган бўлса, талабномага ишончнома ҳам илова қилинади.

Якорь: #25.     Тафтиш комиссияси акциядорлар умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга, 3 нафар таркибида, йиғилишда қатнашаётган акциядорлар – жамиятнинг овоз берувчи акциялар эгаларининг кўпчилиги (оддий кўпчилиги) билан сайланади. Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси бўла олмайдилар, шунингдек айнан шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) асосида ишлашлари мумкин эмас. Айнан бир шахс кетма кет уч мартадан ортиқ тафтиш комиссияси таркибига сайланиши мумкин  эмас.

26. Тафтиш комиссияси раис ва котибни ўз таркибидан сайлайди. Тафтиш комиссиясининг раиси ва котиби тафтиш комиссиясининг мажлисида комиссияни сайланган  аъзоларининг кўпчилик овозлари билан сайланадилар. 

Тафтиш комиссияси хоҳлаган вақтда ўзининг раиси ва котибини комиссияни сайланган  аъзоларининг кўпчилик овозлари билан қайта сайлашга ҳақли, комиссиядан чиқиб кетган тафтиш комиссияси аъзоларининг овозлари бундан мустасно.

 27. Тафтиш комиссияси аъзоси ўз ташаббусига асосан унинг таркибидан хоҳлаган вақтда чиқиши мумкин, у бу ҳақда тафтиш комиссияси ва кузатув кенгашини ўзининг фаолиятини тафтиш комиссияси таркибида тўхтатишдан бир ой олдин хабардор қилади. Бу ҳолатда акциядорларнинг умумий йиғилиши ўзининг энг яқин мажлисларида тафтиш комиссияси аъзосини алмаштиради.

28. Тафтиш комиссиясининг алоҳида аъзолари ёки бутун таркибининг ваколатлари йиғилишда қатнашаётган акциядорлар – жамиятнинг овоз берувчи акциялар эгаларининг кўпчилиги (оддий кўпчилиги) билан акциядорлар умумий йиғилишининг қарори асосида қуйидаги сабабларга асосан  тугатилади:

- Тафтиш комиссиясининг ишида узрли сабабларсиз 3 мартадан ортиқ қатнашмаслик;

- тафтиш ўтказаётган пайтда тафтиш комиссияси аъзоси (аъзолари) тафтиш предметига оид материал ва ҳужжатларни зарурий даражада ўрганиб чиқмаганлиги сабабли жамиятнинг тафтиш комиссияси хулосаларининг нотўғри чиқиши; 

- тафтиш комиссиясининг алоҳида азолари ёки бутун тафтиш комиссияси томонидан ушбу низомнинг 23 банди бажарилмаслиги;

- жамият учун нохуш оқибатлар олиб келган тафтиш комиссияси аъзоларининг  бошқа ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги).

Тафтиш комиссияси аъзолари сони жамият низоми ва ушбу низомда кўзда тутилган соннинг ярмидан камини ташкил этган ҳолларда тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш учун кузатув кенгаши  акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши керак.

Тафтиш комиссиясининг ваколатлари муддатидан олдин тугатилганда, янги сайланган тафтиш комиссияси аъзоларининг ваколатлари акциядорларнинг келгуси йилдаги умумий йиғилиши томонидан тафтиш комиссияси сайлангунча амал қилади.  

29. Агар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тафтиш комиссиясининг бутун таркиби ёки унинг алоҳида аъзолари ваколатларини муддатидан олдин тугатган бўлиб, уларнинг сони сайланган таркибнинг ярмидан камини ташкил этса, ушбу қарорни қабул қилгандан сўнг уч иш кунидан ошмаган муддатларда кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақирилиши ҳақида қарор қабул қилиши зарур ва кун тартибига тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайланиши масаласи  қўйилган бўлиши керак.

Тафтиш комиссияси таркибига қонунчилик ва жамият низомига асосан жамиятнинг бошқарув ва назорат органларига номзод кўрсатишга ҳақли акциядорлар номзодлар борасида таклиф киритиши мумкин.  Якорь: #

Якорь: #

30. Тафтиш комиссияси барча масалаларни ўз йиғилишларида ҳал қилади. Тафтиш комиссиясининг йиғилишлари тасдиқланган режа асосида, ҳамда тафтишни бошлашдан олдин ва унинг натижалари бўйича ўтказилади.

31. Агар унда тафтиш комиссияси аъзоларнинг учдан икки ҳиссасидан кам бўлган аъзолари қатнашса, тафтиш комиссиясининг йиғилиши қонуний ҳуқуққа эга бўлган деб ҳисобланади. Тафтиш комиссиясининг барча йиғилишлари юзма-юз ўтказилади.

32. Тафтиш комиссиясининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Тафтиш комиссиясининг далолатнома ва хулосалари йиғилишда қатнашувчиларнинг оддий кўпчилик овози билан тасдиқланади. Овозлар сони тенг бўлган ҳолатда, тафтиш комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи кучга эгадир.

33. Тафтиш комиссияси аъзолари комиссия қарорига норози бўлган ҳолатларида йиғилиш баённомасида ўзига хос фикрлари борасида қайд киритиш ва унинг мазмунини кузатув кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилиши диққатига етказишга ҳақлидирлар.

34. Тафтиш комиссиясининг раиси:

- йиғилишларни чақириб, ўтказади;

- тафтиш комиссиясининг жорий фаолиятини ташкиллаштиради;

- кузатув кенгаши, акциядорлар умумий йиғилишларида комиссия вакили сифатида қатнашади;

- комиссия номидан чиқадиган ҳужжатларни имзолайди.

35. Тафтиш комиссияси раиси бўлмаганда, унинг функцияларини йиғилишда қатнашаётган тафтиш комиссияси аъзоларининг кўпчилик овози билан унинг  аъзоларидан бири бажаради.

36. Тафтиш комиссияси котиби:

- унинг йиғилиши баёнлаштирилишини ташкиллаштиради;

- тафтиш комиссияси далолатнома ва хулосаларини ўз олувчиларига етказади.37. Тафтиш комиссияси аъзоларига улар бажарган ишлар ва ҳисоботлар (хулосалар)ни тақдим этганлари учун қонунчилик ва ушбу низом билан белгиланган мукофотлар тўланади.  

38. Тафтиш комиссияси ишининг натижалари ва ҳисоботлар (хулосалар)ни тақдим этилганлиги тафтиш комиссиясининг раиси ва аъзоларига тўланадиган мукофотлар ҳажмини аниқлаш учун асос бўлади.

39. Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган мукофотлар бир марта йил натижалари бўйича тўланади ва бу мукофотнинг ҳажми акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳаққининг 50 бараваридан ошмаслиги керак.

 

40. Агар тафтиш комиссиясининг хулосалари ҳар чоракда кузатув кенгашига тақдим этилмаган бўлса, мукофот тўланмайди.

41. Шу аснода тафтиш комиссияси раисига тўланадиган мукофотга тафтиш комиссияси аъзосига тўланадиган ҳажмнинг 1,2 бараваридан ошмаган шаклдаги ўсувчи коффициент белгиланади.

 201_ йил  «__» ____да «O’ZVAGONTA’MIR»  АЖ акциядорлари умумий йиғилиши томонидан «ТАСДИҚЛАНГАН»

 

«O’ZVAGONTA’MIR»   Акциядорлик жамиятининг  ахборот сиёсати ҳақидаги низоми

МУНДАРИЖА

 

I.

Умумий қисм

3

II.

Ахборот сиёсатининг асосий тамойиллари

3

III.

Ошкор қилиниши шарт бўлган ахборотлар рўйхати, уларнинг ошкор қилиниши муддатлари ва тартиби

4

IV.

Қўшимча ахборотнинг рўйхати ва ошкор қилиниши тартиби

 

5

V.

Бошқарув органлари аъзолари, мансабдор шахслар, жамият ходимлари ва манфаатдор шахслар ўртасидаги ахборот алмашинуви тартиби

6

VI.

Жамият  ахборот сиёсатининг риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш чоралари

7

VII.

Хулоса қисми

7

Умумий қисм

1. Ушбу Ахборот сиёсати ҳақидаги Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунлари, 2014 йил 12 июлдаги Вазирлар Маҳкамасининг 176-сонли “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Қимматли қоғозлар бозорида ахборотни тақдим этиш ва нашр этиш қоидалари (31.07.2012й., қайд. № 2383) ва Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқариш тизимини такомиллаштириш комиссиясининг 2015 йил 31.12. даги № 9-сонли баённомасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ошкор қилиниши шарт бўлган ахборотлар  ва ҳужжатлар, ҳамда қўшимча ахборотлар рўйхатини аниқлайди ва «O’ZVAGONTA’MIR»  акциядорлик жамиятининг (бундан кейин матнда - жамият) томонидан уларни тақдим этиш тартиби ва муддатларини белгилайди.  

2. Ахборот сиёсатининг мақсади – акциядорлар, инвесторлар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва бошқа манфаатдор шахсларнинг (бундан кейин матнда – манфаатдор шахслар) жамият ва унинг фаолияти ҳақидаги ишончли маълумотига нисбатан бўлган ахборот эҳтиёжларини қондиришдир.

3. Ахборот сиёсати манфаатдор шахсларнинг уларни инвестицион ва бошқарув қарорларини қабул қилишида муҳим бўлган ахборотни олишига нисбатан бўлган ҳуқуларини имкон даражасида тўлиқ амалга оширишга, ҳамда жамият ҳақидаги махфий ахборотни ҳимоялашга қаратилган.   

4. Ахборотни  тижорат сири қаторига киритиш, уни аниқлаш ва олиш  шартлари Ўзбекистон Республикасининг “Тижорат сири тўғрисида”ги Қонуни ва қонунчиликнинг бошқа ҳужжатлари билан жамият томонидан белгиланади.    

II. Ахборот сиёсатининг асосий тамойиллари

5. Ахборот сиёсатининг асосий тамойиллари: мунтазамлик, оперативлик, ҳаммабоплик, тўлиқлик, тенг ҳуқуқлилик, баланслилик,  ахборот ресурсларининг ҳимояланганлигидир.

6. Мунтазамлик тамойили Жамият томонидан манфаатдор шахсларга мунтазам тарзда жамият ҳақида ахборот тақдим этишга қаратилган.

7. Оперативлик тамойили шуни англатадики Жамият қисқа муддатларда манфаатдор шахсларни Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятига таъсир этувчи, ҳамда уларнинг манфаатига алоқадор энг жиддий ҳодиса ва ҳолатлардан хабардор этади.

8. Ахборотнинг ҳаммабоплиги тамойили шуни англатадики Жамият ўзининг фаолияти ҳақида маълумот бериш учун ошкор қилинаётган ахборотга манфаатдор шахсларнинг эркин, бемалол ва танламайдиган каналлар ва воситалар орқали етишишларига имкон яратади.

9. Тўлиқлик тамойили шуни англатадики Жамият барча манфаатдор шахсларга ҳаққоний ахборотни  тақдим қилади, бу ерда ўзи ҳақида салбий маълумотни ошкор қилишдан қочмасдан, Жамият фаолиятининг натижалари ҳамда Жамият ҳақида тўлиқ тасаввурот олишга имкон берадиган ҳажмда ахборот тақдим қилади.

10. Тенг ҳуқуқлилик тамойили шуни англатадики Жамият фаолияти ҳақида ахборот  олиш учун Жамият барча манфаатдор шахсларга тенг ҳуқуқларни таъминлайди.

11. Баланслилик тамойили Жамиятнинг очиқлиги ва шаффофлиги ҳамда унинг тижорат манфаатларини ҳимоя қилиш ўртасидаги балансни сақлашга қаратилган. Бу ерда қуйидагилар бажарилиши керак бўлган шартларга киради:

махфий ахборотнинг ҳимояланиши;

Жамиятнинг ички ҳужжатлари билан белгиланган инсайд ахборотни тарқатиш ва фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш. 

12. Ҳимояланганлик тамойили махфий ахборот деб топилган маълумотларни, шунингдек Жамиятнинг тарқатилган ва  бошқа ахборотларининг ҳимоялаш усуллари ва воситаларини назарда тутади.

III. Ошкор қилиниши шарт бўлган ахборот рўйхати

13. Жамият ошкор қилиниши шарт бўлган ахборотни Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунлари, 2014 йил 12 июлдаги Вазирлар Маҳкамасининг 176-сонли “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Қимматли қоғозлар бозорида ахборотни тақдим этиш ва нашр этиш қоидалари (31.07.2012й., қайд. № 2383) ва қонунчиликнинг бошқа ҳужжатларига мос равишдаги ҳажм, муддат ва усуллари билан ошкор қилади.  

14. Ахборотни  ошкор қилиш амалга оширилади:

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солишга ваколатли органнинг расмий веб-саҳифасида (www.openinfo.uz) (агар жамиятнинг қимматли қоғозлари биржа котировка варағига киритилмаган бўлса );

фонд биржасининг расмий веб-саҳифасида (www.uzse.uz) (агар жамиятнинг қимматли қоғозлари биржа котировка варағига киритилган бўлса);

жамиятнинг расмий веб-саҳифасида;

оммавий ахборот воситаларида.

15. Қимматли қоғозлар бозори ҳамда фонд биржасини тартибга солишга ваколатли органнинг расмий веб-саҳифасида ошкор қилиниши шарт бўлган ахборотни ўз ичига олган ҳужжатлар қуйидагилардир:

қимматли қоғозлар эмиссия рисоласи  (қимматли қоғозларни очиқ жойлаштирилган ҳолда);

жамиятнинг йиллик ҳисоботи, шу жумладан Халқаро молиявий ҳисобот юритиш стандартларига мос ҳолда тузилган ҳисоботлар;

жамият фаолиятининг биринчи чорак, биринчи ярим йиллик ва тўққиз ой учун натижалари ҳисоботи;

жамият фаолиятидаги жиддий ҳолат ҳақида.

Жамият юқорида кўрсатилган ахборотларни Қимматли қоғозлар бозорида ахборотни тақдим этиш ва нашр этиш қоидалари (31.07.2012й., қайд. № 2383) билан белгиланган муддатлар, тартиб ва шаклда ошкор қилади. 

16. Жамиятнинг қимматли қоғозлари фонд биржасининг биржа котировка варағига киритилганлиги ва (ёки) бўлганлиги ҳолатида жамият барча керакли ахборотларни Биржа бюллетени ҳақидаги Низом талабларига асосан ошкор қилади.

17. Жамият расмий веб-саҳифага (www.uzse.uz) эга бўлиб, унда 
2014 йил 12 июлдаги Вазирлар Маҳкамасининг 176-сонли “Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан рўйхати тасдиқланган ахборотларнинг ошкор қилинишини таъминлайди.

18. Оммавий ахборот воситаларида ошкор қилиниши шарт бўлган ахборотларга қуйидагилар киради:

жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида ахборот;

жамият жойлашуви (почта манзили) ёки электрон манзили ўзгариши тўғрисидаги хабарнома;

имтиёзли ҳуқуқга эга бўлган жамият акциядорларига акциялар ёки акцияларга конверсияланувчи эмиссиявий қимматли қоғозлар харид қилишни таклиф қилиш;  

акцияларни қайтариб сотиб олиш ҳақида ахборот;

жамиятни тугатиш, ҳамда унинг кредиторлари томонидан ариза берилиши тартиби ва муддатлари ҳақидаги ахборот.  

IV. Қўшимча ахборотнинг рўйхати ва ошкор қилиниши тартиби

19. Жамият веб-саҳифасининг инглиз, рус ва бошқа тиллардаги версияларини тузиш орқали жамият расмий веб-саҳифасини янада такомиллаштирилишини таъминланган ҳолда, уларда манфаатдор шахслар фойдаланиши учун давлат тилидаги барча ахборотни мос тилга таржимаси билан жойлаштиради.

 20. Жамият ўз веб-саҳифасида қуйидаги қўшимча маълумотни ошкор қилади:

Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига амал қилиш мажбуриятини олиш ва уни риоя қилиниши ҳақидаги ахборот;

ижро органи ҳақида ахборот, жумладан ушбу жамиятда ишлаши даврига оид бўлган маълумотлар;

жамиятнинг ижро органи ва бошқарув органи тизими фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари;

жамият акцияларининг 20 фоизидан ортиғига эга бўлган акциядорлар ҳақида ахборот;

тавсия этилган соф фойдани тақсимлаш усулининг асосланиши, дивидендлар ҳажми, уларнинг жамиятда қабул қилинган дивиденд сиёсатига мослигини баҳолаш, ҳамда зарурат туғилган ҳолда, соф фойданинг муайян қисмини жамиятни ривожлантириш эҳтиёжларига йўналтирилиши борасида  тушунтириш ва  иқтисодий асослаш;

хайрия (ҳомийлик) ёки қайтариб олинмайдиган ёрдамни кўрсатиш (олиш) тартиби ва  шартлари ҳақида қарор қабул қилиш, шунингдек амалда кўрсатилган (олинган ) хайрия (ҳомийлик) ёки қайтариб олинмайдиган ёрдам тўғрисидаги ахборот.

21. Ижро органининг мукофотлари ва бадаллари ҳажми борасидаги ахборот акциядорлар умумий йиғилишида ошкор этилади ва акциядорлар умумий йиғилиши баённомасига киритилади.

22. Жамият ҳақидаги ахборотни қонунчилик томонидан ошкор қилиш учун назарда тутилган бошқа манбаларда ҳам ошкор қилинишини таъминлайди.

V. Бошқарув органлари аъзолари, мансабдор шахслар, жамият ходимлари ва манфаатдор шахслар ўртасидаги ахборот алмашинуви тартиби

23. Бошқарув органлари аъзолари, мансабдор шахслар, АЖ  ходимлари ва манфаатдор шахслар ўртасидаги ахборот алмашинуви учун жамият масъул ходимни тайинлайди ва у орқали ахборот алмашинувини амалга оширади.  

24. Ушбу Низомга мувофиқ, манфаатдор шахсларнинг ахборот тақдим этиш ҳақидаги ёзма (электрон)  мурожаати асосида жамиятнинг масъул ходими бир ҳафта муддат давомида электрон шаклда барча тегишли ахборотларни тақдим қилади.

25. Ҳужжатларнинг нусхаси тақдим этилиши зарурати туғилганда, манфаатдор шахс қиммати ҳужжатлардан нусха олиш ва уларни почта орқали жўнатиш харажатлари миқдоридан ошмаган миқдоридаги тўловни амалга оширади.

26. Акциядорлар хизмат, тижорат ҳамда қонун билан ҳимояланадиган бошқа сирни ташкил этадиган ахборотни ошкор қилишга ҳақли эмасдирлар.

 

 

 

VI. Жамият  ахборот сиёсатининг риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш чоралари

27.  Ахборотни ошкор этишга ушбу Низом билан белгиланган жамиятнинг корпоратив   котиби (агар бўлса) ёки Акциядорлар билан корпоратив алоқалар Бошқармасининг масъул ходими, бухгалтер, ҳамда зиммасига жамият веб-саҳифасини олиб бориш вазифаси юклатилган шахс масъулдир. 

28. Жамиятнинг кузатув кенгаши ҳар чоракда ижро органининг ушбу Низом бажарилиши ҳақидаги ҳисоботини эшитади.

VII. Хулоса қисми

29. Ушбу Низомга мувофиқ ахборотни ошкор қилинишининг ташкиллаштирилиши, ҳолати ва унинг ҳаққонийлигига жавобгар жамиятнинг ижро органидир.

30. Низомнинг ушбу талабини бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгардирлар.

31. Ушбу Низом Жамиятнинг Кузатув кенгаши қарори билан унинг йиғилишида ёки сиртдан овоз беришда қатнашган овозларининг кўпчилиги билан тасдиқланади.

32. Ушбу Низомга ўзгартиш ёки қўшимчалар Жамиятнинг Кузатув кенгаши қарори билан унинг йиғилишида ёки сиртдан овоз беришда қатнашган овозларининг кўпчилиги билан тасдиқланади.

33. Агар ушбу Низомнинг алоҳида моддалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва/ёки Жамият Низомига хилоф бўлса, бу моддалар ўз кучини йўқотади ва бу моддаларда берилган ҳолатлар бўйича ушбу Низомга тегишли ўзгартишлар киритилгунга қадар, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва/ёки Жамият Низомига асосан амал қилиниши зарур.

 

201_ йил  «__» _____да «O’ZVAGONTA’MIR»   АЖ акциядорлари умумий йиғилиши томонидан «ТАСДИҚЛАНГАН»

                                       

 

Якорь: #Якорь: # Акциядорлик жамияти АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМ

 

 

МУНДАРИЖА

I.   Умумий қисм

II.  Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари

III. Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқи. Акциядорлар ва уларнинг мухтор вакилларини қайддан ўтказиш

IV. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик

V.  Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик

VI. Акциядорлар умумий йиғилиши кворуми

VII. Умумий йиғилишнинг ишчи органлари

VIII. Акциядорлар умумий йиғилишини олиб бориш тартиби

IX. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси

X.  Акциядорлар умумий йиғилиши қарорларининг бажарилиши

 № 1 илова

№ 2 илова

 № 3 илова

№ 4 илова

№ 5 илова

 

                                                                                                                                I.УМУМИЙ БЎЛИМ

1.   Ушбу низом «O’ZVAGONTA’MIR»   акциядорлик жамияти акциядорларининг умумий йиғилиши мақомини,   унинг иши, ўтказилиши тартиби ва у томонидан қарорлар қабул қилинишини белгилаб беради. 

2.   Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, бошқа меъёрий-норматив ҳужжатлар, Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқариш тизимини такомиллаштириш комиссиясининг 2015 йил 31.12. даги № 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқариш кодекси ва «O’ZVAGONTA’MIR»   акциядорлик жамиятининг (бундан кейин матнда - жамият) Низоми билан тасдиқланган. 

3.   Жамият ҳар йили Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга мажбур (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши). Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молиявий йил тугаганидан сўнг олти ойдан кечиктирмасдан ўтказилиши керак. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши одатда ҳар йилнинг 20-30 июнь кунлари ўтказилади.

4.   Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини сайлаш, ижро органи раҳбари                                                          муддатини узайтириш, янгидан шартнома тузиш ёки шартномани бекор қилиш каби масалалар ҳал қилиниб, шунингдек жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятни ривожлантириш  стратегиясини амалга ошириш соҳасида ижро органи ва тафтиш комиссияси томонидан кўрилган чораларнинг йиллик ҳисоботи ва ушбу низомни 7 бандининг ўн биринчи ва ўн иккинчи хат бошига мувофиқ ҳужжатлар кўриб чиқилади.

5.   Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишларидан ташқари ўтказиладиган йиғилишлар навбатдан ташқари ҳисобланади.  Якорь: #

6.   Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишларини ўтказиш тартиби ва санаси, уларни ўтказиш бўйича акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишларини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этиладиган ҳужжатлар (маълумотлар) рўйхати жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.  

Якорь: #

7.   Акциядорлар умумий йиғилиши ваколатларига қуйидагилар киради: Якорь: #Якорь: #

жамият низомига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг низомини янги таҳрирда  қабул қилиш;

Якорь: #жамиятни янгидан тузиш;

Якорь: #жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) белгилаш ва оралиқ ва сўнгги тугатиш балансини тасдиқлаш;  

Якорь: #кузатув комиссиясининг сон жиҳатидан таркибини аниқлаш, унинг аъзоларини сайлаш ва муддатидан олдин уларнинг ваколатларини тугатиш;

Якорь: #жамиятнинг устав жамғармасини (устав капиталини) камайтириш;

Якорь: #ўз акцияларини сотиб олиш;

Якорь: #жамиятнинг ташкилий тузулмасини тасдиқлаш, жамиятнинг ижро органи раҳбарини сайлаш (тайинлаш);

Якорь: #жамиятни тафтиш комиссияси  аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси ҳақидаги низомни тасдиқлаш;

Якорь: #йиллик ҳисобот ва жамият фаолияти мақсадларининг асосий йўналишларидан келиб чиққан ҳолда  ўрта муддатли ва узоқ муддатли (5 йилдан ортиқ) ривожланиш стратегиясини аниқ муддатларни белгилаш йўли билан тасдиқлаш; Якорь: #

жамиятнинг фойда ва зарарларини тақсимлаш;

Якорь: #жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясининг ваколатларига кирувчи, шу жумладан жамиятни бошқаришга оид қонунчилик томонидан белгиланган талабларга риоя этиш  масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш; Якорь: #Якорь: #

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг 35 моддасига асосан имтиёзли ҳуқуқни татбиқ этилмаслиги ҳақида қарор қабул  қилиш;

Якорь: #акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;

Якорь: #акцияларни бўлиш ва бирлаштириш;

Якорь: #Якорь: #Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва Акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг 8 моддасига мувофиқ ушбу битимни тузиш санасида жамият томонидан предмети мулк, баланс қиймати ёки харид қилиш қиймати жамиятнинг соф активлари ҳажмининг эллик фоизидан юқорини ташкил этадиган катта битимни тузиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш;

Якорь: #Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг 9 моддасига мувофиқ  жамиятнинг афилланган шахси билан битим тузиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш;

Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига амал қилиш мажбуриятини олиш ва хабар бериш шакли ҳақида қарор қабул қилиш;

ички назорат, дивиденд сиёсати, манфаатлар тўқнашуви ҳақида низомларни тасдиқлаш;

бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг жамиятни ривожлантириш мақсадларига мослиги ҳақида мустақил профессионал ташкилотлар – маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда ҳар йиллик таҳлилларни ўтказиш ҳақида қарор қабул қилиш ва таҳлил натижаларини эшитиш;

жамиятнинг кундалик хўжалик фаолиятига тегишли битимларни аниқлаш;

кузатув кенгаши томонидан хайрия (ҳомийлик) ёки беминнат ёрдамни кўрсатиш (олиш) тартиби ҳақида қарор қабул қилиш;

электрон манзил орқали (электрон рақамли имзо тасдиғи билан), шунингдек ўз ваколатларини вакилга топшириш ҳамда видео-конференцалоқа режимидаги умумий йиғилиш билан сайлов ўтказиш тартибини белгилаш (тасдиқлаш);

ҳисоб комиссиясига амалий ёрдам кўрсатиш ёки унинг функцияларини бажариш учун (масалан, инвестиция соҳаси бўйича маслаҳатчи ва қимматли қоғозлар бозорининг бошқа иштирокчилари) мустақил экспертларни жалб этиш тартибини белгилаш (тасдиқлаш);   

жамият ҳисобидан миноритар акциядорлар қўмитаси харажатларини қоплаш (миноритар акциядорлар қўмитаси ташкил этилган ҳолда) тартибини белгилаш (тасдиқлаш);

жамиятнинг умумий йиғилишида ҳисобот берувчи жамиятнинг бошқарув ва назорат органлари чиқишларининг  (ҳисоботларининг)  шакли ва мазмунига нисбатан талабларни белгилаш, умумий йиғилиш давомийлилигини аниқлаш;  

қонунчилик ва жамият низомига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

8.   Ушбу низомни 7 бандининг иккинчи- тўртинчи, олтинчи, ўн учинчи хат бошидаги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунининг 84 моддасининг иккинчи ва учинчи қисми, шунингдек  88 моддасининг бешинчи моддасида келтирилган масалалар бўйича қарорлар акциядорлар овозларининг  тўртдан уч қисми – акциядорлар умумий йиғилишида қатнашаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари овоз берган ҳолда қабул қилинади.

9.        Давлат олдида солиқ ёки бошқа турдаги қарзи мавжуд бўлган ҳолда,  жамиятнинг устав жамғармасида давлат улушини шакллантириш ёки кўпайтириш борасидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида акциядорларнинг розилиги мавжуд бўлган ҳолда (давлатдан ташқари) оддий кўпчилик овозлари билан, жамиятнинг жойлаштирилган учдан икки қисми овоз берувчи акциялари эгаларининг овозлари билан қабул қилинади.

10.   Қолган масалалар бўйича қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида акциядорларнинг оддий кўпчилик овозлари билан – йиғилишда қатнашаётган  жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаларининг овозлари билан қабул қилинади.

11.   Акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига кирувчи масалалар жамиятнинг кузатув кенгаши ва ижро органига ўтказилиши мумкин эмас. 

Якорь: #Якорь: #          III.АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИДА ҚАТНАШИШ ҲУҚУҚИ. АКЦИЯДОРЛАР ВА УЛАРНИНГ МУХТОР ВАКИЛЛАРИНИ ҚАЙДДАН ЎТКАЗИШ.

12.   Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санасидан уч иш куни  олдин шакллантирилган рўйхатга киритилган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.

13.    Акциядорнинг талабига асосан,  жамият акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун шакллантирилган рўйхатга уни киритилганлиги ҳақида маълумот беришга мажбур.

14.   Жамият акциядорларининг шакллантирилган рўйхатига фақат қонунчилик томонидан белгиланган тартибга мувофиқ уни шакллантириш санасига қадар ҳуқуқлари бузилган акциядорларининг ҳуқуқини тиклаш ёки рўйхатни шакллантириш чоғида йўл қўйилган камчиликларни тузатиш учун ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

15.   Акциядорларнинг умумий йиғилишида фақат жамият акциядорлари рўйхатига киритилган акциядорлар, уларнинг мухтор вакиллари, саноқ комиссияси, ички аудит хизмати ходимлари, аудит текширишни амалга оширган ташкилотнинг вакили, кузатув кенгаши аъзолари, ижро органи, тафтиш комиссияси аъзолари, шунингдек миноритар акциядорлар (агар бўлса) вакили  ва бошқалар акциядорларнинг умумий йиғилиши раиси таклифи билан қатнашиши мумкин.

16.   Ижро органи аъзолари, кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси вакиллари, шунингдек аудиторлик ташкилоти вакиллари акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида ўз органларининг ҳисоботлари билан шахсан қатнашишлари шарт. 

17.   Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси аъзолигига ва жамиятнинг бошқарув раиси лавозимига номзодлар ўз номзодликларини кўриб чиқилаётган ҳолатда акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашишлари  мумкин.

18.   Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ва уларнинг мухтор вакиллари йиғилиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган вақт ва жой бўйича қайддан ўтишлари зарур.

19.   Акциядорларнинг умумий йиғилишида акциядорнинг вакили ёзма шаклда расмийлаштирилган ишончнома асосида амал қилади. Овоз бериш учун берилган ишончномада вакил ва унга ишонч билдирган акциядор ҳақида маълумотлар бўлиши керак (ном ёки номланиши, яшаш ёки жойлашган манзили, паспорт маълумотлари). Жисмоний шахс номидан овоз беришга оид берилган ишончнома нотариал тарзда тасдиқланган бўлиши керак.

20.   Юридик шахс номидан овоз бериш учун  берилган ишончнома унинг раҳбари имзоси ва бу юридик шахснинг муҳри (агар муҳри бўлса) билан тасдиқланади.

21.   Акциядор хоҳлаган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилишида ўзининг вакилини алмаштириш ёки шахсан йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга.

22.   Умумий йиғилишда қатнашиш учун келган акциядорлар ва  жисмоний шахсларнинг қайддан ўтказилиши акциядор томонидан тақдим этилган паспорт ёки уни шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат асосида, вакилники бўлса, шунингдек нотариал тарзда тасдиқланган ишончнома асосида амалга оширилади.

23.   Юридик шахснинг раҳбари — жамият акциядори ўзининг ваколатларини умумий йиғилишда лавозими бўйича уни лавозимга тасдиқлаш ҳақидаги ҳуқуқий ҳужжат ва унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга оширилади.

24.   Акциядор — юридик шахс вакили акциядорлар умумий йиғилишида унинг номига ташкилот раҳбари ёки шу ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланган (агар муҳри бўлса) таъсис ҳужжатларида ваколатга эга бўлган шахснинг имзоси билан тасдиқланган ишончнома асосида қатнашиши мумкин.   

25.   Агар жамиятнинг акцияси бир неча шахснинг ҳиссадорлик мулки бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқи уларнинг келишувига биноан ҳиссадорлик мулк қатнашчиларининг бири ёки уларнинг умумий вакили томонидан амалга оширилиши мумкин. Кўрсатилган ҳар бир шахснинг ваколатлари тегишли тартибда расмийлаштирилган бўлиши керак.

26.   Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган акциядорлар рўйхатига мос ҳолда ушбу Низомнинг 1-сонли иловасида келтирилган шаклга  мувофиқ қайддан ўтиш рўйхати шакллантирилади.

Якорь: #27.   Қайддан ўтиш рўйхати брошюра шаклига келтирилган, рақамланган, тикилган ва жамият муҳри билан тасдиқланган бўлиши зарур.

28.   Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишда акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайддан ўтиш рўйхатига имзо қўядилар ва жамият акциядорлари рўйхати маълумотлари белгилаб берган шаклда ҳар бир акциядорнинг овоз берувчи акциялари сонидан келиб чиққан ҳолда бюллетенлар тўпламини (2 илова) оладилар.

29.   Агар йиғилиш қатнашчиси бир ёки бир неча акциядорларнинг манфаатини  ҳимоя қилиш учун ишончномани тақдим этса, унга овоз бериш учун ушбу акциядорнинг (акциядорларнинг) бюллетенлари берилади, қайддан ўтиш рўйхатида бўлса, вакилли акциядор фамилиясининг тўғрисига “№___ ______даги _____та (сони) овоз берувчи акциялар бўйича” мазмунидаги белги қўйилади ва вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.

Якорь: #ЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИГА ТАЙЁРГАРЛИК  

30.   Ушбу низомнинг 3 бандида кўрсатилган муддатларда акциядорларнинг умумий йиғилишини сифатли тайёрлаш ва ўтказиш учун ижро органи корпоратив маслаҳатчи билан биргаликда (агар бўлса) қўйидагиларни амалга оширади:

жамиятнинг кузатув кенгаши қарорига асосан аудиторлик текширишни ўтказиш учун танланган аудиторлик ташкилотлар билан шартнома тузади, жумладан Молиявий ҳисобот юритиш бўйича халқаро стандартларига мос ҳолда молиявий ҳисобот тузиш, Аудитнинг халқаро стандартларига мос ташқи аудитни ўтказиш, бу ерда шартномада текширишнинг конкрет  муддатлари кўрсатилган бўлиши керак;  

Аудитнинг халқаро стандартларига мос унинг ташқи аудитни ўтказгандан сўнг,  Молиявий ҳисобот юритиш бўйича халқаро стандартларига мос ҳолда тузилган ҳар йиллик молиявий ҳисоботни йиллик умумий йиғилиш санасидан икки ҳафта олдиндан кечиктирмаган ҳолда  нашр этилишини таъминлайди.

Ижро органи яна ишлаб чиқади (тайёрлайди):

ҳар бир соҳа бўйича асоснома ҳамда акциядорлар умумий йиғилиши томонидан кўриб чиқилиши зарур бўлган бошқа ҳужжатларни илова қилган ҳолда акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш регламенти, соф фойдани (зарарларни қоплаш) тақсимлаш лойиҳалари, шунингдек ҳисоб комиссиясини тузиш бўйича таклифлар. Акциядорлар томонидан акциядорлар йиллик умумий йиғилиши кун тартибига киритиш бўйича таклифларни, шу жумладан жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси (ревизорлар) ҳақидаги маълумотларни  умумлаштириш ва бошқ.;

йиллик ҳисобот ва жамият фаолияти мақсадларининг асосий йўналишларидан келиб чиққан ҳолда  ўрта муддатли ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини аниқ муддатларни белгилаш йўли билан тасдиқлаш;

ижро органининг бизнес – режа параметрларини бажариш ва жамият ривожланиш стратегиясини амалга татбиқ этишга оид кўрилган чоралар ҳақида ҳисобот бериш, аудиторлик текшириш  ўтказиш учун аудиторлик ташкилотларнинг танловини ўтказиш ва бошқ.

31.   Ижро органи ушбу Низомнинг 29 банди иккинчи қисмида келтирилган материалларни ишлаб чиққандан (тайёрлангандан) сўнг кўриб чиқиш учун кузатув кенгаши эътиборига ҳавола қилади.

32.   Акциядорлар умумий йиғилишига тайёргарликни кузатувчи орган амалга оширади ва қуйидагиларни белгилайди:

Якорь: #           Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санаси, жойи ва вақти;

Якорь: #Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартиби;

Якорь: #Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш ҳамда акциядорларни хабардор этиш учун жамият акциядорлари рўйхатини тузиш санаси; 

Якорь: #Акциядорлар ҳамда давлат вакилига акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида хабар бериш тартиби;  

Якорь: #Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарликда акциядорларга тақдим этиладиган маълумот (материаллар) рўйхати;

Якорь: #овоз бериш бюллетенининг шакли ва матни.

33.    Якорь: #Акциядорлар умумий йиғилишининг санаси уни ўтказиш ҳақидаги қарорни қабул қилингандан сўнг ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп бўлмаслиги керак.  

34.   Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш ҳақидаги хабар жамиятнинг расмий веб-саҳифасида, оммавий ахборот воситаларида чоп этилади, шунингдек  акциядорлар умумий йиғилишининг ўтказилиши  санасигача етти кун олдиндан кечиктирмасдан, аммо ўттиз кундан эрта бўлмаган муддатларда электрон почта орқали (3 –иловага мос ҳолда)  акциядорларга жўнатилади.

Якорь: #Якорь: #35.   Жамият мустақил тарзда ёки қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси орқали ушбу хизматни кўрсатиш бўйича жамият ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ҳолда акциядорга ёзма хабарнома жўнатишга ҳақлидир.

36.   Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш ҳақидаги хабар қуйидагиларни қамраб олиши зарур:

Якорь: #жамиятнинг номланиши, жойлашуви (почта манзили) ва жамиятнинг электрон манзили;

Якорь: #Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санаси, вақти ва жойи; Якорь: #

Жамият акциядорлари рўйхатини тузиш санаси;  

Акциядорлар умумий йиғилиши кун таритибига киритилган масалалар;

Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарликда акциядорларга тақдим этиладиган маълумот (материаллар) рўйхати.

37.   Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарликда акциядорларга тақдим этиладиган маълумотларга  (материалларга) қуйидагилар киради: жамиятнинг йиллик ҳисоботи, тафтиш комиссияси ва аудиторлик ташкилотининг  жамиятни йиллик молиявий – хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича хулосаси, жамиятнинг кузатув кенгаши ва ва тафтиш комиссиясига номзодлар ҳақидаги маълумотлар, жамият низомига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар ёки жамият низомининг янги таҳрирдаги лойиҳаси, шунингдек жамиятнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли ривожланиш стратегияси ва кун тартибидаги бошқа зарурий маълумотлар, шу жумладан йиғилиш кун тартиби борасидаги кузатув кенгашининг мавқеи.

38.   Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарликда акциядорларга тақдим этиладиган қўшимча маълумотларнинг (материалларнинг) рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин. Якорь: #Мажмуда жамиятни  овоз берувчи акцияларининг камида бир фоизига эга бўлган акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молиявий йили тугаганидан сўнг тўқсон кундан ошмаган муддат ичида  акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига оид (4 –иловада кўрсатилган шаклга мувофиқ) шу жумладан, фойдани тақсимлаш, бошқарув ва назорат органларига номзодлар, белгиланган тартибга мос ҳолда акционерларнинг умуий йиғилишигача уларни алмаштириш бўйича таклифлар киритишга ҳақли.  

39.   Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масала ёзма шаклда, уни киритишга асослар, масалани киритувчи акциядор (акциядорлар) номи, унга тегишли бўлган акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган  ҳолда киритилади.

Якорь: #40.   Жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига номзодларни кўрсатиш ҳақида, шу жумладан ўзини кўрсатиш ҳақида таклифлар тушганда номзоднинг номи, унга тегишли бўлган акцияларнинг сони ва тури (агар номзод жамият акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатган акциядорлар номлари (номланишлари), уларга тегишли бўлган акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.

41.   Жамиятнинг кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ва ушбу низомнинг 38 бандида кўрсатилган муддатнинг тугашидан сўнг 10 кундан кечиктирмасдан уларни акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки киритишни рад этиш бўйича қарор қабул қилишга мажбурдир.

42.   Акциядор (акциядорлар) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритилиши керак, шунингдек кўрсатилган номзодлар ҳам жамиятнинг бошқарув ва назорат органларига сайловлар учун номзодлар рўйхатига киритилиши зарур, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

Якорь: #акциядор (акциядорлар) томонидан  ушбу низомнинг 38 бандида кўрсатилган муддатга риоя қилинмаган;

Якорь: #акциядор (акциядорлар) ушбу низомнинг 38 бандида кўрсатилган жамиятнинг овоз берувчи акциялари миқдорига эга эмас;

Якорь: #агар жамиятнинг бошқарув ва назорат органларига номзодлар ҳақидаги маълумотлар нотўлиқ бўлса;

Якорь: #таклифлар қонунчилик ҳужжатлари талабларига жавоб бермаса.

43.   Акциядорлар (акциядор) ўзи томонидан жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига кўрсатган номзодлари рўйхатига акциядорларнинг йиллик  умумий йиғилиши ҳақидаги хабарнинг эълон қилинишидан бошлаб уч ишчи кунидан кечиктирмасдан ўзгартиришлар киритишга  ҳақли.

44.   Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг йиллик  умумий йиғилиши кун тартибига масалани киритганлиги ёки асосланган рад жавоби,  шунингдек жамиятнинг бошқарув ва назорат органларига сайлов учун номзодлар рўйхатига киритилганлик ҳақидаги қарори уни қабул қилингандан сўнг уч ишчи кунидан кечиктирмасдан масала ёки таклиф киритган акциядорга (акциядорларга) жўнатилади.

45.    Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг йиллик  умумий йиғилиши кун тартибига масалани киритганлиги ёки жамиятнинг бошқарув ва назорат органларига сайлов учун номзодлар рўйхатига киритилганлик ҳақидаги қарори устидан судга шикоят келтирилиши мумкин.

Якорь: #

46.   Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув кенгашининг қарори асосида қуйидаги сабабларга асосан ўтказилади:  

Якорь: #унинг шахсий ташаббусига асосан;

Якорь: #тафтиш комиссияси талабига биноан;

Якорь: #Талаб қилиш санаси ҳолатига жамиятни овоз берувчи акцияларининг  5% дан кам бўлмаган акцияларига эга бўлган  акциядор (акциядорлар) талабига биноан (5-сонли иловага мувофиқ).

47.   Кузатув кенгашининг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатилиши масаласи бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш борасидаги талабга сабаб бўлиши мумкин:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, жамият низоми, акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорларига риоя қилмаслик;

жамиятни зарар кўриши ва акциядорларнинг мулкий ҳуқуқларига зиён келтириш, жумладан молиявий-хўжалик фаолиятининг жиддий ёмонлашуви, жамиятнинг фойдаси ва рентабеллигини камайиши, иш ва хизматларнинг асоссиз камайиши;

жамиятнинг иқтисодий ночорлиги (банкротлиги) белгилари мавжудлиги ёки хавфи, давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалари олдида, ходимларга иш ҳаққи бериш  бўйича турғун қарздорлик мавжудлиги.

48.   Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақидаги талабда кун тартибига киритиладиган масалалар, уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ўз ифодасини топиши керак. Агар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказилиши кузатув кенгаши аъзолари ваколатини муддатидан илгари тўхтатиш масаласи билан боғлиқ бўлса, ушбу йиғилишни ўтказиш талабида кузатув кенгаши аъзолари ваколатини муддатидан илгари тўхтатиш масаласидан ташқари кун тартибига кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш масалалари ҳам киритилиши керак.

49.   Жамиятнинг кузатув кенгаши  жамиятни овоз берувчи акцияларининг  5% дан кам бўлмаган акцияларига эга бўлган  акциядор (акциядорлар) ёки жамиятнинг тафтиш комиссияси талабига биноан чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши  кун тартибига ўзгартиш киритишга ҳақли эмас.

50.   Агар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши  чақируви ҳақидаги талаб акциядор (акциядорлар) томонидан қўйилса, унда  йиғилиш ўтказишни талаб қилган акциядор (акциядорлар) номи (номланиши) унга тегишли бўлган акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган  ҳолда мавжуд бўлиши керак. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши  чақируви ҳақидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини талаб қилган шахс (шахслар) томонидан имзоланади. 

51.   Жамиятнинг тафтиш комиссияси ёки   жамиятни овоз берувчи акцияларининг  5% дан кам бўлмаган акцияларига эга бўлган  акциядорнинг (акциядорларнинг) навбатдан ташқари умумий йиғилиши  чақируви ҳақидаги талабини тақдим этишидан бошлаб 10 кун ичида жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши  чақирилиши ёки уни чақирилишини рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниши керак.

Якорь: #52.   Жамиятнинг тафтиш комиссияси ёки   овоз берувчи акцияларининг  5% дан кам бўлмаган акцияларига эга бўлган  акциядорнинг (акциядорларнинг) жамиятнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши  чақируви ҳақидаги талабини рад этиш бўйича қарор қабул қилиниши мумкин, агар:

жамиятнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши  чақирилишини талаб қилган акциядор (акциядорлар) ушбу банднинг биринчи қисмида кўрсатилган жамиятнинг овоз берувчи акциялар сонига эга бўлмаса;  

кун тартибига киритиш учун таклиф қилинган масалаларнинг биронтаси ҳам акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатларига кирмаса;

Якорь: #кун тартибига киритиш учун таклиф қилинган масала қонунчилик талабларига мос бўлмаса. 

53.   Жамият кузатув кенгашининг  акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш ёки уни чақирилишини асосли равишда рад этиш  борасидаги қарори қабул қилинганидан сўнг уч ишчи кунидан кечиктирмасдан   умумий йиғилиш чақирилишини талаб қилган шахсларга жўнатилади.  

54.   Жамият кузатув кенгашининг  акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш ёки уни чақирилишини рад этиш  борасидаги қарори устидан судга шикоят келтириш мумкин.

55.   Агар ушбу низомнинг 52 бандида кўрсатилган муддатларда жамият кузатув кенгаши томонидан  акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш ёки уни чақирилишини рад этиш  борасида қарор қабул қилинмаган бўлса, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақирилишини талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкин.

Якорь: #Бу ҳолатда  акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик учун кетган харажатлар акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан жамият ҳисобидан қопланиши мумкин.

56.   Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига тайёргарликни кузатув кенгаши ёки қонунчиликда кўрсатилган ҳолатларда алоҳида шахс ушбу низомда белгиланган тартибда  амалга оширади.

Якорь: #ЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ КВОРУМИ

57.   Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун   қайддан ўтиш тугаши ҳолатига жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг эллик фоизидан ортиқ акцияларига биргаликда эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайддан ўтган бўлсалар, акциядорларнинг умумий йиғилиши қонуний ҳуқуққа (кворумга) эга бўлади.

58.   Агар имтиёзли акциялар кун тартибининг фақат битта ёки бир неча масаласи бўйича овоз беришда қатнашса,  йиғилиш кворуми тақдим этилган оддий акциялар сонига қараб белгиланади, кўрсатилган масалалар бўйича овозларни санаб чиқиш эса, овоз берувчи оддий ва имтиёзли акцияларнинг умумий сонидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

59.   Агар йиғилиш бошланиши этиб белгиланган вақтдан сўнг  120 дақиқа давомида кворум йиғилмаган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши санаси белгиланади. Акциядорларни такрорий умумий йиғилишининг кун тартиби ўзгаришига йўл қўйилмайди. 

Якорь: #60.   Агар ўтказилмаган йиғилишнинг ўрнига ўтказилаётган акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишида қатнашиш учун   қайддан ўтиш тугаши ҳолатига жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг қирқ фоизидан ортиқ акцияларига биргаликда эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайддан ўтган бўлсалар, акциядорларнинг умумий йиғилиши қонуний ҳуқуққа эга бўлади.

Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш ҳақидаги хабар ушбу низомда белгиланган тартиб асосида тарқатилади.

61.   Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санаси кворум йўқлиги туфайли 20 кундан кам муддат давомида кўчирилса, умумий йиғилишда қатнашувчи акциядорлар бўлиб ўтмаган умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхатига мос шаклда аниқланади.

Якорь: #

62.   Умумий йиғилишнинг ишчи органларига қуйидагилар киради: президиум, саноқ комиссияси, котиб (котибият).

63.   Акциядорлар умумий йиғилишининг президиуми ва раиси  акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланади. Акциядорлар умумий йиғилишини жамият кузатув кенгашининг раиси, узрли сабаблар билан у ҳозир бўлмаганда - жамият кузатув кенгаши аъзоларидан бири олиб боради.

64.   Акциядорлар умумий йиғилишининг раиси йиғилиш президиумига раислик қилади, йиғилиш жараёнини таъминлайди ва бу борада ўз мажбуриятларини бажариш учун барча ваколатларга эга.

65.   Акциядорлар умумий йиғилишининг раиси йиғилишни аудио ва видеога ёзиб олиш ва уни интернет тармоғига узатилишига рухсат беришга ҳақли.

66.   Умумий йиғилишнинг раиси йиғилиш жараёнини бошқаради, умумий йиғилишнинг ишчи органлари амалларини мувофиқлаштиради, масалаларни муҳокама қилиш тартибини белгилайди, йиғилиш ва овоз бериш жараёнида тушунтиришлар беради, маърузачиларнинг чиқиш вақтларини чеклаб, залда тартиб сақланиши  устидан назорат қилади. Умумий йиғилишнинг раиси  умумий йиғилиш баённомасини имзолайди.

67.   Акциядорлар овозларини санаш, уларни акциядорлар умумий йиғилишда қатнашчиси сифатида қайддан ўтказиш, шунингдек овоз бериш мақсадида  бюллетенларни тарқатиш учун жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси шакллантирилади, бу комиссиянинг миқдорий ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқланади.

68.   Саноқ комиссияси функцияларини бажариш учун мустақил экспертлар таклиф қилинган ҳолатида саноқ комиссияси ишини улар бажарадилар.

69.   Саноқ комиссиясининг таркиби уч нафардан кам бўлмаслиги керак. Саноқ комиссияси таркибига жамиятнинг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолари, жамият бошқаруви раиси, шунингдек ушбу лавозимларга сайланаётган шахслар кириши мумкин эмас.

Якорь: #70.   Акциядорлар умумий йиғилишида овоз бериш “ битта овоз берувчи акция – битта овоз” қоидаси асосида амалга оширилади, жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларининг тўпланиш асосида (кумуляция) овоз бериш билан сайлов ўтказилиши бундан мустасно.  

Якорь: #71.   Акциядорлар умумий йиғилишида кун тартиби масалалари бўйича овоз бериш бюллетенлар орқали амалга оширилади.

72.   Овоз бериш жараёнида овоз берувчилар учун мумкин бўлган фақат битта овоз бериш варианти қолдирилган масалалар бўйича овозлар саналади. Ушбу талабни бузган ҳолда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари қонуний кучга эга бўлмаган деб топилади ва ушбу овозларга оид масалалар бўйича ҳисобга олинмайди.

Агар овоз бериш бюллетенига овоз бериш учун бир неча масала киритилган бўлса, ушбу банднинг биринчи хат бошисида кўрсатилган талабнинг бир ёки бир неча масалага нисбатан риоя этилмаслиги ушбу бюллетенни умуман қонуний кучга эга бўлмаганлиги ҳақида хулоса чиқаришга асос бўла олмайди.

73.   Акциядорлар овозларини санаш, уларни акциядорлар умумий йиғилишда қатнашчиси сифатида қайддан ўтказиш, шунингдек овоз бериш мақсадида  бюллетенларни тарқатиш учун жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси шакллантирилади, бу комиссиянинг миқдорий ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқланади

74.   Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик жараёнида саноқ комиссияси қуйидаги функцияларни бажаради:

Якорь: #рўйхат асосида акциядорлар умумий йиғилишида қатнашувчи акциядорлар рўйхатини шакллантиради:

Якорь: #овоз бериш учун бюллетенлар ва умумий йиғилишнинг бошқа материалларини тарқатади, берилган бюллетенлар ҳисобини юритади;

Якорь: #умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорларни (уларнинг вакилларини) қайддан ўтказади; 

Якорь: #ишончномалар ва улар билан берилган ҳуқуқлар ҳисобини юритади; Якорь: #  овоз бериш учун бюллетенлар ва умумий йиғилишнинг бошқа ахборотларини (материалларини)  тарқатади; 

акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишдан олдин акциядорларга кун тартибига оид зарур маълумотларни беради;

Якорь: #акциядорлар умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини аниқлайди; 

Якорь: #акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан умумий йиғилишда уларнинг овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиш чоғида пайдо бўлган масалалар бўйича тушунтиришлар беради;

Якорь: #овоз беришга қўйилган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради;  

Якорь: #овоз бериш тартиби ва акциядорларнинг овоз бериш жараёнидаги ҳуқуқларини таъминлайди;

Якорь: #овозларни санайди ва овоз бериш натижаларини аниқлайди;

Якорь: #овоз бериш натижалари бўйича баённома тузади;

Якорь: #архивга овоз бериш бюллетенларини топширади.

Якорь: #ЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ

75.   Акциядорлар умумий йиғилишини олиб бориш тартиби ушбу Низомга мос ҳолда  акциядорларнинг ҳар бир умумий йиғилишида тасдиқланади.

76.   Кузатув кенгаши раиси умумий йиғилишнинг президиуми ва котибини (котибиятини), шунингдек саноқ комиссияси таркибини сайлаш бўйича таклиф беради.

77.   Умумий йиғилишни олиб бориш жараёни ўз ичига йиғилишнинг бошланиши ва тахминий тугаши вақти, маърузалар ва танаффуслар давомийлиги, кун тартибидаги масалаларнинг кетма кетлиги, кун тартиби масалалари бўйича маърузачиларнинг  фамилияси ва лавозими, овоз бериш ва унинг натижаларини эълон қилиш тартибини қамраб олади.

78.   Асосий қоидага, яъни акциядорлар умумий йиғилишида муҳокама қилинаётган масала бўйича берилган вақт доирасида ҳар бир акциядор сўзга чиқа олиши мумкинлигига амал қилган ҳолда йиғилиш жараёнида пайдо бўладиган жорий масалаларни раиснинг ўзи ҳал қилади

79.   Акциядорлар умумий  йиғилишида ижро органи, кузатув кенгашига бериладиган мукофотлар ва бадаллар ҳақидаги маълумотлар, шунингдек соф фойдани тақсимланиши, таклиф қилинган дивидендлар ҳажмининг асоси, уларнинг жамият томонидан қабул қилинган дивиденд сиёсатига мослиги баҳоланиши  борасида батафсил эълон (маълум) қилинади (зарурат туғилганда  соф фойданинг муайян қисмини жамият ривожланиши эҳтиёжларига йўналтирилишининг  тушунтирилиши ва иқтисодий асослари).

80.   Кун тартибидаги масалалар бўйича музокараларда қатнашиш истагини билдирганлар умумий йиғилиш котибига (котибиятига) муҳокама қилинадиган масалани кўрсатган ҳолда ёзма талабнома берадилар.  

81.   Кун тартибидаги барча масалалар муҳокама қилиб бўлингандан сўнг раис акциядорлар умумий йиғилишини ёпиқ деб эълон қилади.

82.    Жамият акциядорлар умумий йиғилишида қатнашган шахсга  ўз ҳисобидан  ўзи тўлдирган бюллетендан нусха олишига имкон беради.

Якорь: #ЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БАЁННОМАСИ

83.   Умумий йиғилиш котибиятининг миқдорий ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқланади. Акциядорлар умумий йиғилишининг котиби сифатида жамиятнинг корпоратив маслаҳатчиси сайланиши (аъзо бўлмоғи) мумкин.  

84.   Умумий йиғилиш котибияти:

Якорь: #умумий йиғилиш жараёнини баёнлаштиради;

Якорь: #ёзма талабномалар асосида умумий йиғилиши кун тартибидаги масалалар муҳокамасида қатнашиш истагини билдирганлар ҳисобини юритади;

Якорь: #Акциядорлар умумий йиғилиши ёпилишидан сўнг ўн кундан кечиктирмай акциядорлар умумий йиғилиши баённомасини икки нусхада тузади.

Якорь: #Акциядорлар умумий йиғилишида қуйидагилар кўрсатилади:

акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санаси, жойи ва вақти; 

Якорь: #акциядорлар – жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаларининг сони;

Якорь: #йиғилишда қатнашаётган акциядорларнинг овозлари сони;

Якорь: #йиғилишнинг раиси (президиуми) ва котиби (котибияти), йиғилишнинг кун тартиби;

Якорь: #маърузаларнинг асосий мазмуни, овозга қўйилган масалалар, овоз бериш натижалари ва умумий йиғилишда қабул қилинган қарорлар;

агар акциядорлар умумий йиғилиши аудио – ва видеога ёзилиб интернет тармоғига узатилса, ушбу маълумот ҳам кўрсатиб ўтилади.

Якорь: #85.   Акциядорлар умумий йиғилиши баённомасининг ҳар икки нусхаси умумий йиғилишга раислик қилувчи ва акциядорлар умумий йиғилишининг котиби томонидан имзоланади.

86.   Саноқ комиссияси баённомалари умумий йиғилишнинг алоҳида қарорлари билан тасдиқланмайди, фақат ахборот учун қабул қилиниб, умумий йиғилиш баённомасига илова қилинади.

87.   Акциядорлар умумий йиғилиши имзоланганидан сўнг, саноқ комиссияси жамият архивига сақлаш учун йиғилиш ҳужжатларини, жумладан умумий йиғилишнинг қайддан ўтказиш  рўйхати, овоз бериш учун муҳрланган бюллетенлари, саноқ комиссияси аъзолари томонларидан имзоланган овоз бериш натижалари баённомалари ва акциядорлар умумий йиғилиши баённомасини топширадилар.

Якорь: #Якорь: #                      X.АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҚАРОРЛАРИНИ БАЖАРИШ

88.   Акциядорлар умумий  йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш натижалари акциядорлар диққатига қуйидаги тарзда етказилади:

акциядорлар умумий  йиғилиши тугаганидан сўнг уларни эълон қилиш йўли билан;

жиддий ҳолат юзага келганда икки иш куни давомида хабарда жиддий ҳолат ҳақида маълумот бериш.

Якорь: #89.   Агар йиғилиш қарорида бошқаси белгиланиб, унинг баённомасида кўрсатилмаган бўлса,  акциядорлар умумий  йиғилиши қарорлари бажарилиши устидан назоратни жамиятнинг кузатув кенгаши амалга оширади.

Якорь: #Якорь: #Якорь: #Якорь: #90.   Акциядорлар умумий  йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорларнинг ижроси барча акциядорлар, жумладан йиғилишда қатнашаётган ва қатнашмаётган (уларга тегишли қисмида) акциядорлар учун мажбурийдир.  



Якорь: #Якорь: #Якорь: #

 

 

«__________________» акциядорлик жамияти акциядорларининг 201____ йил  «__» да ўтказиладиган навбатдаги (навбатдан ташқари) умумий йиғилишининг

ҚАЙД ҚИЛИШ РЎЙХАТИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ф.И.Ш. 
(Акциядорнинг номланиши )

Овоз берувчи акциялар сони

Акциядор имзоси

Вакил мавжуд бўлган ҳолатда тўлдирилади

вакилнинг Ф.И.Ш.

Ишончнома рақами

Ишончноманинг берилган санаси 

Овоз берувчи акциялар сони

Вакилнинг имзоси

1

2

3

4

5

6

7

8

9

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Акцмиядорлар умумий йиғилишининг қайддан ўтган қатнашчилари сони жами ______нафар, биргаликда __________ дона овоз берувчи акцияларга эгалик қилувчилар

                                              

Кворум мавжудлиги (овоз берувчи акциялар сонига нисбатан фоиз ҳисобида) _______%.

                                              

Саноқ комиссияси аъзолари:  ____________________ Ф.И.Ш.

                                                                (имзо)

                                                    ____________________ Ф.И.Ш.

                                                                (имзо)

                                                    ____________________ Ф.И.Ш.

                                                                       (имзо)
Якорь: #Якорь: #Якорь: #Якорь: #Якорь: #Акциядорлар умумий йиғилиши ҳақидаги Низомга 2-ИЛОВА

 

Якорь: #Якорь: # БЮЛЛЕТЕНИ*

 

«___________________» акциядорлик жамиятининг __________ манзили бўйича «__»________ 20__ йил   соат __:__ да ўтказиладиган умумий йиллик (навбатдан ташқари) йиғилишида овоз бериш учун _________ дона акцияларига эгалик қилувчи Якорь: #Якорь: #кциядорнинг тўлиқ номланиши

(жисмоний шахс акциядорнинг Ф.И.Ш.) ___________________________________________

                                                                      

Якорь: #Якорь: #- ___________________

 

Кун тартиби масалалари бўйича овоз беришда “тарафдор”, “қарши” ёки “бетараф” вариантларини танлаш зарур (вариантни танлаш турлари: X, √ ёки муайян ячейкага овозлар сони ёзиш), Кузатув кенгаши аъзолари сайлови масаласи бўйича овоз бериш бундан мустасно.

 

Овоз беришга қўйилган масаланинг таърифланиши

Тарафдор

Қарши

Бетараф

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кузатув кенгаши аъзолари сайлови масаласи бўйича овоз бериш учун овозлар сони (Сизга тегишли овозлар сонини жамият кузатув кенгаши аъзолигига сайланиши зарур бўлган одамлар сонига кўпайтириш зарур) - ________________.

Бу ерда Сиз шу тарзда тўплаган овозларингизни тўлиқ битта номзодга беришингиз ёки бу овозларни иккита ва ундан ортиқ номзодларга бўлишингиз мумкин.

 

Овоз беришга қўйилган масаланинг таърифланиши

Тарафдор (Кузатув кенгаши аъзолигига номзодга берилган овозлар сони)

 

Кузатув кенгаши аъзолигига номзоднинг Ф.И.Ш.

Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар ҳақида маълумотлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Якорь: #Якорь: # 

 

Фамилияси, исми, шарифи __________________________      ________________

                                             (имзо)

 

 

Якорь: #Якорь: #

 

 

Якорь: #* Қайддан ўтиш рўйхати бўйича акциядорнинг рақами кўрсатилади.



Якорь: #Якорь: #Акциядорлар умумий йиғилиши ҳақидаги Низомга 3-ИЛОВА

 

 

Якорь: # «___________________» акциядорлик жамиятининг  йиллик (навбатдан ташқари) умумий йиғилишини  ўтказилиши ҳақидаги

ХАБАРНОМА

 

Ҳурматли __________________, __________________манзилида жойлашган «___________________» акциядорлик жамияти, алоқа учун телефон:  ___________ Сизга шуни маълум қиладики  20__ йил «____» _________ соат ___ ___дақ. ____________________ манзили бўйича бизнинг акциядорлик жамиятимизнинг акциядорлик жамияти  йиллик (навбатдан ташқари) умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

Жамиятнинг акциядорлик жамияти  йиллик (навбатдан ташқари) умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати  20__й. «___» _______ ҳолатига тузилган акциядорлар рўйхатига асосан тузилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашувчи акциядорларнинг қайддан ўтказилиши соат ___ ____дақиқада бошланиб,  соат  ___ ____дақиқагача давом этади.

Сизнинг ахборотингизга акциядорлик жамияти  йиллик (навбатдан ташқари) умумий йиғилишининг қуйидаги кун тартибини етказамиз: 

1.

2.

3.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтиши жараёнида Сиз умумий йиғилишнинг қуйидаги материаллари билан танишишингиз мумкин:

1.

2.

3.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш учун акциядорлар паспортини, акциядорларнинг вакиллари – ЎзР қонунчилиги талабларига мос шаклда расмийлаштирилган ишончномани (жисмоний шахслар учун – нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун – ушбу юридик шахс томонидан берилган)  тақдим этишлари зарур.

 

АЖ «___________________»

Кузатув кенгаши

Якорь: #Якорь: #Якорь: #

 

 

 



Акциядорлар умумий йиғилиши ҳақидаги Низомга 4-ИЛОВА

Якорь: #

 

 

 

«___________________» АЖ

 

Якорь: #

ТАКЛИФИ

Акционерга тегишли акциялар сони:

_______дона оддий

_______дона имтиёзли.

 

Акционерлар йиғилиши кун тартибига киритилиши керак бўлган масаланинг таърифланиши (уни киритиш учун сабаблар кўрсатилган ҳолда):

_____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

 

Кузатув кенгаши аъзолигига таклиф қилинган номзодлар (Ф.И.Ш., иш жойи, лавозими, номзодга тегиши бўлган акциялар сони, акцияларнинг турлари):

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Тафтиш комиссияси аъзолигига таклиф қилинган номзодлар (Ф.И.Ш., иш жойи, лавозими, номзодга тегиши бўлган акциялар сони, акцияларнинг турлари):

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

 

Ижро органига  таклиф қилинган номзодлар (Ф.И.Ш., иш жойи, лавозими, номзодга тегиши бўлган акциялар сони, акцияларнинг турлари):

 

 

Ф.И.Ш.___________________                        __________________________

                                                                                               (имзо, сана)

Якорь: #Якорь: # 



Акциядорлар умумий йиғилиши ҳақидаги Низомга 5-ИЛОВА

 

 

 

Якорь: # АЖ

 

Якорь: #

 

Йиғилиши чақирилишини талаб қилаётган шахснинг Ф.И.Ш.(номланиши):

________________________________ (агар талаб тафтиш комиссияси аъзоси томонидан тушган бўлса, ушбу графада буни ҳам акс этиш зарур)

 

Акционерга тегишли акциялар сони (талаб акционер томонидан қўйилган ҳолатда тўлдирилади):

_______дона оддий

_______дона имтиёзли.

 

Талаб мазмуни ( акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақиртирилиши сабаби кўрсатилади):

__________________________________________________________________________________________________________________________________________________

 

Акционерлар йиғилиши кун тартибига киритилиши керак бўлган масаланинг таърифланиши (уни киритиш учун сабаблар кўрсатилган ҳолда):

__________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Кузатув кенгаши аъзолигига таклиф қилинган номзодлар (Ф.И.Ш., иш жойи, лавозими, номзодга тегиши бўлган акциялар сони, акцияларнинг турлари):

______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

 

 

Ф.И.Ш.___________________                        __________________________

                                                                                               (имзо, сана)

Якорь: #Якорь: #Якорь: # 

  201_ йил  «__» ______да «O’ZVAGONTA’MIR»   АЖ             акциядорлари умумий йиғилиши томонидан «ТАСДИҚЛАНГАН»

 

                                                          _ – сонли баённома

 

 

«O’ZVAGONTA’MIR»  Акциядорлик жамиятининг МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ ҲОЛАТИДА АМАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМИ

 

МУНДАРИЖА:

1.УМУМИЙ ҚИСМ                                                                                 

2. НИЗОМДА ИШЛАТИЛАДИГАН АСОСИЙ ТУШУНЧА ВА ТАЪРИФЛАР:

3. НИЗОМ ТАЪСИРИ ОСТИГА ТУШАДИГАН ШАХСЛАР ДОИРАСИ

4. ЖАМИЯТДА МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИНИ БОШҚАРИШНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ

5. МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИНИ ОШКОР ҚИЛИШ ВА ҲАЛ ҚИЛИШГА ОИД МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

6. ХОДИМ ТОМОНИДАН МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИНИ ОШКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

7. ЮЗАГА КЕЛГАН МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ВА ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

8. ЮЗАГА КЕЛГАН МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШГА МАСЪУЛ ШАХСЛАР ВА БУ МАЪЛУМОТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИЛИШИ

9. МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМГА РИОЯ ЭТМАСЛИК УЧУН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

10. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ АЪЗОЛАРИ ВА ДИРЕКТОРЛАР КОРПУСИ, ҲАМДА ЖАМИЯТ ХОДИМЛАРИ ЎЗ ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИНИ ВИЖДОНАН ВА  ОҚИЛОНА, ҒАМХЎРЛИК ВА ЭҲТИЁТКОРЛИК БИЛАН ЖАМИЯТ ВА АКЦИЯДОРЛАР МАНФААТИ ЙЎЛИДА, МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИДАН САҚЛАНИБ  БАЖАРАДИЛАР.

11. АЖ МАНСАБДОР ШАХСЛАРИ ТОМОНИДАН АМАЛЛАР ВА БИТИМЛАР ТУЗИЛГАНДА, ШУНИНГДЕК УЛАР ТОМОНИДАН АХБОРОТНИ ОШКОР ҚИЛИНГАНДА  МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИНИ ВУЖУДГА КЕЛТИРУВЧИ ҲОЛАТЛАРНИ АНИҚЛАШ;

12. АЖ МАНСАБДОР ШАХСЛАРИНИНГ МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ ЮЗАГА КЕЛИШИ БОРАСИДА КУЗАТУВ КЕНГАШИНИ ХАБАРДОР ҚИЛИШИ МАЖБУРИЯТИ.

13. МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИНИ ОШКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ ВА УНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ, ЖУМЛАДАН ЮЗАГА КЕЛГАН МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ ЭҲТИМОЛИЙ  УСУЛЛАРИ 

 

Якорь: #Умумий қисм

1.1. Ушбу Низом билан юзага келиши мумкин бўлган ҳамда реал манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари рўйхати, манфаатлар тўқнашувининг умумий профилактикаси, манфаатлар тўқнашуви юзага келганда мансабдор шахснинг хатти-ҳаракати механизми, ҳамда манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва ҳал этиш процедуралари аниқланади.

1.2. Давлат ҳиссаси бўлган АЖда (бундан кейин матнда - Жамиятда) манфаатлар тўқнашуви юзага келганда ҳаракатлар тартиби тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, «O’ZVAGONTA’MIR»  (бундан кейин матнда - Жамиятда) Низоми, АЖнинг Корпоратив бошқарув кодекси, ҳамда Жамиятнинг маҳаллий норматив-меъёрий ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган.  

1.3. Манфаатлар тўқнашуви юзага келганда ҳаракатлар тартиби тўғрисидаги Низом – ташкилотнинг мансабдор шахслари томонидан уларнинг хизмат вазифаларини бажариш чоғида юзага келадиган манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва ҳал қилиш тартибини белгилаб берувчи ички ҳужжатидир.

1.4. Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш  ва ҳал қилиш борасидаги Жамиятнинг асосий вазифаси – мансабдор шахслар томонидан ўз хизмат вазифаларини бажариш, қарорларни қабул қилишига шахсий манфаатларини чеклашга қаратилган.

 

Якорь: #Низомда қўлланиладиган тушунча ва таърифлар:

2.1. Манфаатлар тўқнашуви  - бу шундай ҳолатки, у юзага келганда мансабдор шахснинг (ташкилот вакилининг) шахсий манфаатдорлиги (бевосита ёки билвосита) у томонидан хизмат вазифаларини бажарилишига таъсир қилиши мумкин ва бу ҳолатда мансабдор шахснинг (ташкилот вакилининг) шахсий манфаатдорлиги ва ташкилотнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатлари ўртасида зиддият пайдо бўлиб, бу ташкилотнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари, мулки ва обрусига путур етказиши мумкин.

2.2. Мансабдор шахснинг (ташкилот вакилининг) шахсий манфаатдорлиги - мансабдор шахснинг  ўз хизмат вазифаларини бажараётган чоғида пул, қимматбаҳо нарсалар, бошқа мулк ёки мулкий характерга эга хизматлар, ўзи ва учинчи шахслар учун бошқа мулкий ҳуқуқлар олиши билан боғлиқ бўлган мансабдор шахснинг (ташкилот вакилининг) шахсий манфаатдорлигидир.  

Якорь: #Низом таъсири остига тушадиган шахслар  доираси  

3.1. Низомнинг амал қилиши АЖнинг  эгаллаган лавозимининг даражасидан қатъи назар барча мансабдор шахсларига тааллуқлидир.

3.2. Ушбу Низомга риоя қилиш ҳақидаги талаб АЖ билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ҳамкорлик қилаётган жисмоний шахсларга (агар боғлиқ мажбуриятлар ушбу шартномаларда, уларнинг ички ҳужжатларида белгиланган бўлса ёки қонундан келиб чиқса) тегишлидир.

 

Якорь: #Жамиятда манфаатлар тўқнашувини бошқаришнинг асосий тамойиллари.

Жамиятда манфаатлар тўқнашувини бошқариш ушбу тамойилларга асосланади:

—юзага чиқиши мумкин бўлган ҳамда реал манфаатлар тўқнашуви ҳақида маълумотларни ошкор қилиниши мажбурийлиги;

— ҳар бир манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва уни ҳал қилишда АЖ обруси учун рисклар ҳолатини кўриб чиқиш ва баҳолаш;

— манфаатлар тўқнашуви ва уни ҳал қилиш ҳақидаги маълумотни ошкор қилиниши жараёнининг ўта махфийлиги;

— манфаатлар тўқнашувини ҳал қилишда Жамият  ва мансабдор шасхнинг манфаатлари балансига риоя қилиш;  

— ходим томонидан ўз вақтида ошкор қилинган ва Жамият томонидан ҳал этилган (олди олинган) манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги ахборот учун  мансабдор шахсни таъқиб қилинишидан ҳимоялаш.

Якорь: #Манфаатлар тўқнашувини ошкор қилиш ва ҳал қилишга  оид мансабдор шахсларнинг вазифалари.

5.1. Манфаатлар тўқнашувини ошкор қилиш ва ҳал қилишга оид мансабдор шахсларнинг асосий вазифалари қуйидагиларни ўз ичига қамраб олади:  

- иш масалалари бўйича қарор қабул қилиш ва ўз хизмат вазифаларини бажаришда АЖ манфаатларидан келиб чиқиш – шахсий манфаатлар, ўз қариндошлари ва дустларининг манфаатларини ҳисобга олмаслик;  

- манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ҳолат ва шароитлардан сақланиш;   

- юз берган (реал) ва юзага келиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашуви ҳолатини ошкор қилиш;

- юзага келган манфаатлар тўқнашувини ҳал этишга кўмаклашиш.  

Якорь: #Ходим томонидан манфаатлар тўқнашувини ошкор қилиш тартиби

 

6.1. АЖда манфаатлар тўқнашувини ошкор қилишнинг қуйидаги турлари белгиланган:   

-ишга қабул қилинаётганда манфаатлар тўқнашуви ҳақида маълумотни ошкор қилиш;  

- янги лавозимга тайинланаётганда манфаатлар тўқнашуви ҳақида маълумотни ошкор қилиш;  

- манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари юзага келиши сари маълумотларни бир марта ошкор қилиш;

6.2. Манфаатлар тўқнашуви ҳақида  маълумотларни ошкор қилиш ёзма шаклда амалга оширилади.

Манфаатлар тўқнашуви ҳақида  маълумотларни дастлабки ошкор қилиш оғзаки тарзида, сўнгра ёзма қайд қилишга йўл қўйилади.

Якорь: #Юзага келган манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш ва ҳал этиш тартиби

7.1. АЖ тақдим этилган маълумотларнинг кўриб чиқилиши,  ҳамда манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш вазифаларини ўз зиммасига олади.

7.2. Қабул қилинган маълумот ваколатли мансабдор шахс томонидан АЖга нисбатан пайдо бўлган рискларнинг жиддийлик даражасини баҳолаш  ва юзага келган манфаатлар тўқнашувини ҳал этишнинг энг мақбул шаклларини танлаш мақсадида диққат билан текширилади.

7.3. Манфаатлар тўқнашувини кўриб чиқиш натижасида уни ҳал этишнинг қуйидаги усуллари ишлатилади:

- мансабдор шахснинг шахсий манфаатларига боғлиқ бўлган конкрет маълумотларни мансабдор шахс томонидан олинишини чеклаш; 

- АЖ мансабдор шахсининг ўз хоҳиши билан манфаатлар тўқнашуви таъсири остида бўлиш мумкин бўлган масалаларни муҳокама қилиш жараёнидан воз кечиши ёки уни четлаштириш (доимий ёки вақтинча);

- мансабдор шахсни функционал  вазифаларининг қайтадан кўрилиши ва ўзгартирилиши; 

- агар унинг шахсий манфаатлари функционал вазифаларига зид бўлса, мансабдор шахсни ЎзР Меҳнат Кодексига мувофиқ  вақтинча  эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш;

- мансабдор шахсни ЎзР Меҳнат Кодексига мувофиқ  манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ бўлмаган ҳолда хизмат вазифаларини бажариш имкони мавжуд бўлган лавозимга ўтказиш;

- ходим томонидан манфаатлар тўқнашувига асос бўлган ўз мулкини ишончли бошқарувга топширилиши;

- мансабдор шахснинг  АЖ манфаатлари билан тўқнаш келган ўз манфаатларидан воз кечиши;

- мансабдор шахснинг ташаббуси билан мансабдор шахсни АЖ дан ишдан бўшатиш;

- иш берувчининг ташаббуси билан мансабдор шахсни интизомий хатоси учун, яъни ходим томонидан унга юклатилган хизмат вазифаларини ижро этмаганлиги ёки зарурий даражада ижро қилмаганлиги туфайли ишдан бўшатиш.

7.4. Мавжуд манфаатлар тўқнашувини ҳал этишда шароитдан келиб чиққан ҳолда ҳал этиш учун энг юмшоқ чора қўлланиллади.

7.5. Манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш учун конкрет усулни танлаш борасида қарор қабул қилишда мансабдор шахснинг манфаатлари аҳамияти ва бу манфаатлар АЖ манфаатларига зид ҳолда амалга оширилиши эҳтимоли ҳисобга олинади.

 

Якорь: #Юзага келган манфаатлар тўқнашуви ҳақида маълумотлар қабул қилишга масъул шахслар ва бу маълумотларни кўриб чиқилиши

8.1. Юзага келган (мавжуд) манфаатлар тўқнашуви ҳақида маълумотлар қабул қилишга масъул шахслар – ходим, ўз меҳнат фаолиятини амалга ошираётган АЖ  тузулмавий бўлинмасининг бевосита раҳбари;

- кадрлар бўлими бошлиғи;

- коррупцияга қарши сиёсатни амалга оширишга масъул бўлган мансабдор шахс.

8.2. Манфаатлар тўқнашуви ҳақида масъул шахслар АЖ  бош директорига хабар беришади, у ўз навбатида юзага келган ҳолатни ҳал этиш борасида ижроси мажбурий бўлган кўрсатмалар бериши мумкин.

Якорь: #Манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги низомга риоя этмаслик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги

9.1. Манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги низомга риоя этмаслик учун АЖ ходимлари Ўзбекистон Республикаси  қонунчилигига мувофиқ жиноий, маъмурий, фуқаролик-ҳуқуқий ва интизомий жавобгар ҳисобланадилар.

9.2. Манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги хабарларни олиш ва кўриб чиқишга масъул ходимлар  ушбу маълумотларни АЖнинг ваколатга эга бўлмаган мансабдор шахслари ва учинчи шахслар томонидан олинмаслиги учун барча чораларни кўришлари зарур.

Бу чораларнинг кўрилмаслиги ёки олинган маълумотларга ижозатсиз эгалик қилиш ҳолати айбдор ходимга нисбатан интизомий жазонинг қўлланилиши, яъни уни ишдан бўшатилиши, ҳамда ходим ва АЖга етказилган моддий ва маънавий зарарни қонунчилик билан белгиланган тартибда ундирилишига  сабаб бўлиши мумкин.

Якорь: #Жамият кузатув кенгашининг аъзолари ва директорлар корпуси, ҳамда жамият ходимлари ўз хизмат вазифаларини виждонан ва  оқилона, ғамхўрлик ва эҳтиёткорлик билан жамият ва акциядорлар манфаати йўлида, манфаатлар тўқнашувидан сақланиб  бажарадилар.

Якорь: #АЖ мансабдор шахслари томонидан амаллар ва битимлар тузилганда, шунингдек улар томонидан ахборотни ошкор қилинганда  манфаатлар тўқнашувини вужудга келтирувчи ҳолатларни аниқлаш.

- жамиятнинг жорий фаолиятига ваколати жамиятнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланадиган директор ёки жамият бошқаруви раҳбарлик қилади. Агар жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик бошқарув томонидан амалга оширилса, шунингдек жамият низомида бошқарув раҳбари (бошқарув раиси) ваколатлари  белгилаб берилган бўлиши керак.

- жамиятнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган жамият ижро органининг аъзоси ваколатлари муддатидан илгари тугатилганда, унинг вазифаларини жамиятнинг кузатув кенгаши қарори асосида жамиятнинг навбатдаги умумий йиғилишигача бошқа шахс бажариши мумкин. 

- Жамиятнинг ижро органи ваколатлари доирасига жамиятнинг акциядорлар йиғилиши ёки жамиятнинг кузатув кенгаши ваколатлари доирасига киритилган масалалардан ташқари, барча жамиятнинг жорий фаолияти бошқаруви билан боғлиқ масалалар киради.

- Директор (бошқарув раиси) ишончномасиз жамият номидан амал қилиб, жумладан унинг манфатларини ҳимоя қилади.  

- Агар жамиятнинг низоми билан ушбу масалалар жамиятнинг кузатув кенгаши ваколатлари доирасига киритилмаган бўлса, жамиятнинг ижро органларини тузиш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан амалга оширилади.

- Директор (бошқарув раиси) функциялари билан бошқа ташкилотларни бошқарув органларидаги бошқа лавозимларни бирлаштириш фақат жамиятнинг кузатув кенгаши розилигига асосан амалга оширилади.   

- Агар жамиятнинг низоми билан ушбу ҳуқуқ берилган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши жамиятннг директори, жамият бошқаруви аъзолари, ишончли бошқарувчи билан улар томонидан шартнома шартлари бузилган ҳолатда, шартномани тугатиши (бекор) қилишга ҳақли.

- Жамият директори, жамият бошқаруви аъзолари, ишончли бошқарувчи томонларидан жамият низоми қўпол равишда бузилган ҳолатда ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилганда, жамиятнинг кузатув кенгаши улар билан муддатидан илгари шартномани тугатиш (бекор) қилишга ҳақли.

Якорь: #АЖ мансабдор шахсларининг манфаатлар тўқнашуви юзага келиши борасида кузатув кенгашини хабардор қилиши мажбурияти.

Ушбу Низом билан мансабдор шахсларнинг манфаатлар тўқнашувини ошкор қилиш ва ҳал этиш борасида қуйидаги вазифалар юкланади:

- иш масалалари бўйича қарор қабул қилиш ва ўз хизмат вазифаларини бажаришда Бўлим  манфаатларидан келиб чиқиш – шахсий манфаатлар, ўз қариндошлари ва дустларининг манфаатларини ҳисобга олмаслик;  

- манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ҳолат ва шароитлардан (имкон доирасида) сақланиш;  

- юзага келган (реал) ва юзага келиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувини ошкор қилиш;

- юзага келган манфаатлар тўқнашувини ҳал қилинишига кўмаклашиш.

Мансабдор шахслар Кузатув кенгашини юзага келган манфаатлар тўқнашуви ёки унинг юзага келиши мумкинлиги ҳақида ушбу ҳолат аниқланган заҳоти Манфаатлар тўқнашуви юзага келиши тўғрисидаги билдирги (бундан кейин матнда - билдирги) шаклига мувофиқ ёзма равишда хабардор қилишлари керак.

Билдиргида кўрсатилади:

а) билдирги тақдим қилган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (бундан кейин матнда - билдирувчи);

 б) билдирувчининг лавозими;

в) манфаатлар тўқнашуви таърифи;

г) билдирги бериш санаси.

 3. Ходим томонидан тақдим этилган билдирги шахсан имзоланади.

Билдирги тушган куни Манфаатлар тўқнашуви юзага келиши ҳақидаги билдиргилар журналида қайд қилинади (бундан кейин матнда – журнал).

Якорь: #Манфаатлар тўқнашувини ошкор қилиш тартиби ва уни ҳал қилиш тартиби, жумладан юзага келган манфаатлар тўқнашувини ҳал этишнинг эҳтимолий  усуллари. 

13.1. Ушбу низомнинг талаблари асосида манфаатлар тўқнашувини ошкор қилишнинг қуйидаги турлари белгиланган:   

-ишга қабул қилинаётганда манфаатлар тўқнашуви ҳақида маълумотни ошкор қилиш;  

- янги лавозимга тайинланаётганда манфаатлар тўқнашуви ҳақида маълумотни ошкор қилиш;  

- манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари юзага келиши сари маълумотларни бир марта ошкор қилиш;

- АЖда қабул қилинган ахлоқий нормаларнинг риоя этилиши бўйича ҳар йил ўтказиладиган аттестация давомида юзага келган манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш.  

13.2. Манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш ёзма шаклда амалга оширилади.  Манфаатлар тўқнашуви ҳақида  маълумотларни дастлабки ошкор қилиш оғзаки тарзида, сўнгра ёзма қайд қилинишига йўл қўйилади.

13.3. Бўлим Бошқарувчиси томонидан мансабдор шахслар ҳисобидан юзага келаётган (мавжуд) манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни қабул қилишга масъул шахс тайинланади.

13.4. Тақдим этилган билдиргиларни кўриб чиқиш Хизмат ахлоқига риоя қилиш ва манфаатлар тўқнашувини ҳал қилиш Комиссияси томонидан амалга оширилади.

13.5. Бўлим тақдим этилган маълумотларни махфий кўриб чиқиш, ҳамда манфаатлар тўқнашувини ҳал қилишни ўз зиммасига олади.  

13.6. Тақдим этилган маълумот ваколатли мансабдор шахс томонидан Бўлим учун пайдо бўлаётган рискларнинг жиддийлигини баҳолаш ва манфаатлар тўқнашувини ҳал қилишнинг энг мақбул шаклини топиш учун синчиклаб текширилиши керак.

13.7. Тақдим этилган маълумотнинг текширилиши натижасида юзага келган (юзага келиши мумкин бўлган) ҳолат манфаатлар тўқнашуви эканлиги аниқланиши керак.

Манфаатлар тўқнашуви бўлмаган ҳолат махсус ҳал қилиш тартибини талаб қилмайди.

13.8. Агар манфаатлар тўқнашуви ҳолати мавжуд бўлса, уни ҳал этишнинг қуйидаги тарзларидан фойдаланиш мумкин:

- мансабдор шахснинг шахсий манфаатларига боғлиқ бўлган конкрет маълумотларни мансабдор шахс томонидан олинишини чеклаш; 

- Бўлим мансабдор шахсининг ўз хоҳиши билан манфаатлар тўқнашуви таъсири остида бўлиши мумкин бўлган масалаларни муҳокама қилиш жараёнидан воз кечиши ёки уни четлаштириш (доимий ёки вақтинча);

- мансабдор шахс функционал  вазифаларининг қайтадан кўрилиши ва ўзгартирилиши; 

- агар унинг шахсий манфаатлари функционал вазифаларига зид бўлса, мансабдор шахсни  вақтинча  эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш;

- мансабдор шахсни манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ бўлмаган ҳолда, хизмат вазифаларини бажариш имкони мавжуд бўлган лавозимга ўтказиш;

- ходим томонидан манфаатлар тўқнашувига асос бўлган ўз мулкини ишончли бошқарувга топширилиши;

- мансабдор шахснинг  Бўлим манфаатлари билан тўқнаш келган ўз манфаатларидан воз кечиши;

- мансабдор шахснинг ташаббуси билан мансабдор шахсни  Бўлимдан ишдан бўшатиш;

- иш берувчининг ташаббуси билан мансабдор шахсни интизомий хатоси учун, яъне ходим томонидан унга юклатилган хизмат вазифаларини ижро этмаганлиги ёки зарурий даражада ижро қилмаганлиги туфайли ишдан бўшатиш.

Бўлим ва манфаатлар тўқнашувини ошкор қилган мансабдор шахс ўртасидаги келишув асосида уни ҳал этишнинг бошқа йўллари топилиши мумкин. 

13.9. Мавжуд манфаатлар тўқнашувини ҳал этишда шароитдан келиб чиққан ҳолда, ҳал этишнинг энг “юмшоқ” чораси танланиши керак. Қаттиқроқ чоралар фақат бунинг учун реал зарурат мавжуд бўлганда ёки “юмшоқ” чоралар натижа бермаган ҳолда қўлланилиши керак.

Манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш учун конкрет усулни танлаш борасида қарор қабул қилишда мансабдор шахснинг манфаатлари аҳамияти ва бу манфаатлар Бўлим манфаатларига зид ҳолда амалга оширилиши эҳтимоли ҳисобга олинади.Text here....